Latest news

00:15Мбаппенинг укаси ҳам ПСЖни тарк этади  0 00:02Файзуллаевнинг иккита голли паси ЦСКАнинг йирик ғалабасига ёрдам берди  6 23:45"Болонья" - "Ювентус"  1 23:30Февзи Давлетов: "Ўйин сифатидан кўнглим тўлди, натижадан эса йўқ"  1 23:04Рўзиқул Бердиев: "Иккинчи рақам бўлиб ҳаракатланиш ўйиндан аввалги режамиз эди. Бундай қийин учрашувларда энг муҳими натижа"  9 22:56Чемпионшипга равона бўлган жамоа устози "Бавария" бош мураббийига айланиши мумкин  2 22:43Тухель "Бавария"дан кетгани учун яхшигина товон пули олади  1 22:32Россиялик ҳакам "Сурхон" - "Насаф" ўйинидаги вазият ҳақида: "Бош ҳакам мақтовга лойиқ"  9 22:15БАА. Амонов ва Абдуллаев жамоаси "Ал Шаржа"га мағлуб бўлди  0 21:30"Ливерпуль" янги бош мураббий номини эълон қилди  7 21:05Суперлига. 105 дақиқа давом этган ўйинда "Насаф" "Сурхон"ни кичик ҳисобда таслим қилди  87 21:00Суперлига. "Динамо" Жиззахда "Пахтакор" билан муроса кўчасини танлади  78 19:58Ўзбекистонда ўтадиган ФИФА Футзал Жаҳон чемпионати-2024 мусобақасининг расмий логотипи эълон қилинди  2 19:53Аргентина терма жамоасига чақирилганлар рўйхати эълон қилинди  5 19:49"Марсел"нинг 3 нафар футболчиси ўққа тутилди  0

"Спортинг" академияси номи Роналду шарафига ўзгартирилди News

"Спортинг" академияси номи Роналду шарафига ўзгартирилди

"Спортинг" клуб академиясининг номи алмаштирилганини эълон қилди.

Энди у "Ювентус"да ўйнаётган Криштиану Роналду номини олади. Португалиялик "Спортинг" тарбияланувчиси ҳисобланади, у 1997 йилдан 2003 йилгача ушбу клуб тизимида бўлган ва у ердан "Манчестер Юнайтед"га ўтган.

Лиссабон клуби матбуот хизматининг таъкидлашича, эндиликда академия дунёнинг энг яхши футболчиси билан бир қаторда тарихдаги энг яхши португалиялик футболчилардан бири номини олди.

Таъкидланганидек, академия шу тарзда ўзининг энг буюк тарбияланувчиларидан бири номини абадийлаштирмоқчи. Улар бу ҳаракат клуб тизимидаги ёш футболчиларга илҳом беради деб ҳисоблашмоқда.

"Спортинг" президенти Фредерику Варандаш 2019 йил октябрь ойида клуб ўз стадионини Роналдунинг шарафига номлашлари мумкинлигини эълон қилганди.

Rating: +24   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика