Latest news

01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  0 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  0 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  1 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  1 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  4 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  2 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  4 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  20 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  2 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  9 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  1 20:28Пьер-Эмерик Обамеянг: "Бу жуда катта хато бўлганди"  2

Спорт вазирлигидан яна бир янги акция! Бу сафар ўзгача! News

Спорт вазирлигидан яна бир янги акция! Бу сафар ўзгача!

Илк бор юртимизда киберспорт- компьютер спорти бўйича “MINSPORT ONLAYN KUBOGI” мусобақаси ташкил этилмоқда.

Ушбу мусобақа бугунги карантин даврида халқимизнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Esports Uzbekistan Федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилмоқда. Мусобақа жорий йил 14-30 апрель кунлари бўлиб ўтади. 

Энг муҳими, ушбу киберспорт мусобақаси тўлиқ онлайн режимда ўтказилади ва унда иштирок этиш мутлақо бепул.

Мусобақа #UydaQolibOʻyindaBoʻling челленжи остида ташкил этилиб, унда 6 ёшдан 60 ёшгача бўлган барча юртдошларимиз иштирок этишлари мумкин .

Мусобақа қуйидаги 3 та йўналишда бўлади:

1. “FIFA20“;

2. “Clash Royale”;

3. “Victory The Age of Racing”

Мусобақанинг умумий соврин жамғармаси 65 000 000 сўмни ташкил қилади.

Йўналишлар бўйича мукофот жамғармаси қуйидагича тақсимланади:

“FIFA 20“ – 30 000 000 сўм (1-5-ўринлар тақдирланади);

“Clash Royale” – 20 000 000 сўм (1-5-ўринлар тақдирланади);

“Victory The Age of Racing” – 15 000 000 сўм (1-5-ўринлар тақдирланади).

Мусобақада қатнашиш учун қуйидаги ҳавола (https://forms.gle/nRQA5hCdzueojwgV8) орқали рўйхатдан ўтилади.

Шошилинг, рўйхатдан ўтишнинг сўнгги муддати эса 14 апрель, соат 23:00 этиб белгиланган.



Мусобақа тақвими куйидагича:

- 15-22 апрель, гуруҳ босқич ўйинлари;

- 23-28 апрель, плей-офф босқич ўйинлари;

- 29 апрель, 3-ўрин учун баҳслар;

- 30 апрель куни эса “MINSPORT ONLAYN KUBOGI” мусобақасининг ҳал қилувчи финал ўйинлари бўлиб ўтади.

Мусобақа доирасидаги марказий ўйинлар Esports Uzbekistan Федерациясининг Youtubeдаги канали орқали тўғридан-тўғри трансляция қилинади.

Қўшимча маълумотлар билан вазирликнинг www.minsport.uz расмий сайти ва @minsport телеграм канали ҳамда Ўзбекистон электрон компютер спорти федерациясининг esports_uzbekistan телеграм канали орқали танишишингиз мумкин.

Киберспорт онлайн мусобақасида иштирок этинг ва ғолиб бўлинг!


Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика