Latest news

23:04Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"  0 23:00Саудия Арабистони чемпионати. Роналду ва Мане бошчилигидаги "Ал Насср" ўз уйида "Ал Веҳда"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  0 22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  2 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2 21:30АПЛ. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Вулверхэмптон"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  8 21:30Ла Лига. "Барселона" "Жирона" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  14 21:16Ла Лига. "Реал" ўз уйида йирик ғалабага эришди  11 20:57Беларусдаги футбол ўйини 50:0 ҳисобида якунланди  5 20:35Суперлига. "Сўғдиёна" пешқадам "Андижон"ни "Бобур Арена"да мағлубиятга учратди  88 20:30АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0 20:18"Манчестер Сити" етакчиларидан бири Саудия Арабистони чемпионатига ўтиш вариантини кўриб чиқмоқда  2 20:01Артета "Арсенал" - "Борнмут" ўйинидан сўнг нималар деди?  0

Шомуродов захирадан тушган ўйинда "Спартак" "Ростов"ни мағлубиятга учратди News

Шомуродов захирадан тушган ўйинда "Спартак" "Ростов"ни мағлубиятга учратди

Россия Кубоги 1/8 финал доирасидаги "Спартак" ва "Ростов" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди.

"Спартак" (Москва) – "Ростов" 2:1

Голлар: Жордан Ларссон (43, 59) - Александр Долгов (87).

"Откритие Арена"

"Спартак" (Москва): Максименко, Жиго, Айртон, Бакаев, Жикия, Понсе, Ларссон, Кутепов, Крал, Зобнин, Умяров

Захира: Ребров, Гулиев, Тиль, Шюррле, Игнатов, Мальгарехо, Ешенко, Жано, Гапонов, Рассказов

"Ростов": Песьяков, Вилюш, Ведерников, Хаджикадунич, Чистяков, Логашов, Попов, Сигурдарсон, Глебов, Зайнутдинов, Саплинов

Захира: Бабурин, Сигурдссон, Ерёменко, Ионов, Шомуродов, Байрамян, Чернов, Козлов, Долгов


Spartak Moscow

Jordan Larsson - 43', Jordan Larsson - 59'

Cup . Round 1/8

31/10/2019, 20:30

1
:
2
Finished

FC Rostov

Alexander Dolgov - 87'

45'
90'
43'  Jordan Larsson
59'  Jordan Larsson
74'  Roman Zobnin (Lorenzo Melgarejo)
77'  Ezequiel Ponce (Andre Schuerrle)
90'  Ayrton Lucas (Nikolay Rasskazov)
67'  Ivelin Popov (Khoren Bayramyan)
71'  Bjoern Sigurdarson (Eldor Shomurodov)
75'  Maciej Wilusz (Alexander Dolgov)
87'  Alexander Dolgov


ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ.

90. Бош ҳакам иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берди.

89. Шомуродов жарима майдончаси ичида тўпни ажойиб тарзда Хаджикадуничга етказиб берди. Аммо, "Ростов" ҳимоячисининг зарбасига аниқлик етишмади.

87. ГООООООЛ!!! Шомуродовнинг ажойиб пасидан сўнг Долгов тўпни дарвозанинг олис бурчагига жойлаб қўйди. Шомуродовда ассист!

85. "Матч ТВ" шарҳловчилари Элдор Шомуродов ўйинга қўшилгандан сўнг жамоа яхшироқ ҳаракат қилаётганини таъкидлаб ўтишмоқда.

83. Шомуродов!!! Элдорнинг ажойиб пасидан сўнг бошланган ҳужум бесамар кетди. Вазият сўнггида тасодифан тўп ҳамюртимизга келиб тушди, аммо бу тўпга улгуриш қийин эди.

78. Элдор Шомуродов ва Хорен Байрамян ўйинга қўшилгандан сўнг "Ростов" анча фаол ҳаракат қилмоқда.

77. Майдонга таниқли германиялик ўйинчи Андре Шюррле туширилди. У Понсени алмаштирди.

75. "Ростов"да сўнгги ўзгариш: Долгов Вилюшни алмаштирди.

75. "Спартак" сафида сал олдинроқ Зобнин ўрнига Мельгарехо туширилди.

73. Шомуродов Россия терма жамоаси ҳимоячиси Георгий Жикияни ажойиб тарзда алдаб ўтмоқчи бўлди. Аммо, "Спартак" етакчиси ҳамюртимизни қўполлик эвазига тўхтатиб қолди.

70. Шомуродов тушишидан бироз олдин Бахтиёр Зайнутдинов ажойиб зарбаси билан "Спартак" дарвозасини ишғол қилиши мумкин эди. Аммо, мезбонлар дарвозабони Максименко шунчаки ажойиб сейв ижро этди.

71. Ниҳоят! Майдонга ҳамюртимиз Элдор Шомуродов туширилди. У Бьорн Сигурдарсонни алмаштирди.

70. 2та гол ўтказиб юборган "Ростов" ҳеч нима қила олмаяпти. Устунлик ва хавфли вазиятлар яратиш бўйича устунлик ҳали ҳам "Спартак" тарафида.

68. "Ростов" тўпурари майдонга тушишга ҳозирлик кўрмоқда. Ҳа, бу Элдор Шомуродов.

67. Майдонга Хорен Байрамян туширилди. 27 ёшли футболчи бундан буёғига Ивелин Поповнинг ўрнида ҳаракат қилади.

63. Элдор Шомуродов, Хорен Байрамян ва Роман Ерёменко чигалёзди машғулотларини бошлаб юборишган.

59. ГООООООООЛЛ! "Спартак" иккинчи голни ҳам урди. Қарши ҳужумдаги ажойиб комбинациядан сўнг биринчи гол муаллифи яна катта саҳнага чиқди. Бу Жордан Ларссон!

58. "Ростов" ҳозирча рақиб дарвозаси томон атиги 2та зарба берди ва унинг биттаси дарвоза томон аниқ борди. Балки Шомуродовни ўйинга қўшиш керакдир.

53. "Ростов"даги илк сариқ карточка ҳам рақибга ишлатган қўполлиги сабаб олдинги вазият қаҳрамони Бахтиёр Зайнутдиновга кўрсатилди.

52. Хавфли вазият! "Ростов"нинг қозоғистонлик ўйинчиси Бахтиёр Зайнутдинов тўпни жарима майдончаси ичида турган шериги Саплиновга узатди. Аммо, унинг зарбасига "Спартак" футболчилари тўғаноқ бўлишди.

51. Ҳа, иккинчи таймда ҳам биринчи бўлимда бўлгани каби "Спартак"нинг устунлигини кўрмоқдамиз. Аммо, уларнинг ҳужумлари ўйиннинг биринчи қисмига қараганда анча хавфлироқ чиқмоқда.

48. Ўйиннинг иккинчи қисми ҳам майдон эгаларининг ҳужумлари билан бошланди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

- Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

1-тайм статистикаси билан танишинг.

ТАНАФФУС

45. Хавфли вазият! "Спартак" жарима майдончаси ичидаги чалкашликдан сўнг Бьорн Сигурдарсон қулай имконият фойдалана олмади. Унинг бош билан берган зарбаси дарвоза тўсини юқорисидан ўтиб кетди.

45. Ўйиндаги навбатдаги сариқ карточка "Спартак" ўйинчиси Айртоннинг қўполлиги учун унга кўрсатилди.

43. ГОООООООЛ! "Спартак" ўйинчиси Жордан Ларссон жарима майдончаси ичида унга узатилган тўпни тўхтатмасдан Песьяков дарвозасига жойлаб қўйди.

41. "Ростов" ҳимоячиси Ведерников рақиб ўйинчиси Зобниндан зарба қабул қилиб олди. Йўқ, ҳаммаси жойида Ведерников ўйинни давом эттиради.

38. Таъкидлаб ўтиш керакки, ҳар икки жамоа футболчилари майдонда -2 даражадаги совуқда ҳаракат қилишмоқда. Балки шу ҳолат ўйиннинг темпига таъсир ўтказаётгандир.

35. "Ростов"да хавфли вазият яратиш учун имконият бўлган эди. Аммо, бурчакдан оширилган тўпга биринчи бўлиб "Спартак" футболчилари эга чиқишди.

28. Ўйиндаги илк сариқ карточка "Спартак" ўйинчиси Эсекьель Понсега кўрсатилди. У рақиб ўйинчиси Данил Глебовга қарши ишлатган қўполлик ишлатган эди.

26. "Ростов" сардори Ивелин Попов рақибни итариб юборди. Ҳакам эса уни оғзаки тарзда огоҳлантирди.

22. "Спартак"нинг ҳужумлари бесамар кетмоқда, "Ростов" тўпга деярли эгалик қилмаяпти. Ўйин темпи эса ҳали юқори чўққига чиққанича йўқ.

18. Ҳозирча Айртоннинг вазиятидан бошқа айтарлик хавфли вазият яратилмади. Тўпга эгалик қилиш бўйича устунлик эса майдон эгалари тарафида.

14. "Спартак" мухлислари ўз қаҳрамонларини фаол тарзда қўллаб-қувватлашмоқда.

10. "Ростов" ҳам ҳужум ташкил этишга ҳаракат қилиб кўрди, аммо муваффақиятсиз. Умуман олганда, "Ростов" ҳозирча "Спартак"ни ўз ярим майдонида кутиб олмоқда.

6. Кутилганидек ўйиннинг дастлабки дақиқалари москваликлар устунлиги остида кечмоқда, "Ростов" эса ҳали ҳужум қилгани йўқ.

2. Уххх! "Спартак" дастлабки дақиқалардаёқ ҳисобни очиши мумкин эди. Жарима майдончаси ичига ташлаб берилган тўпни Айртон дарвозага йўллади, аммо тўп "Ростов" ҳимоячиси Чистяковга теккан ҳолда майдон ташқарисига чиқиб кетди.

1. Ўйин бошланди!

- Валерий Карпин бугун асосий таркиб ўйинчиларини захирада қолдирди, жумладан Элдор Шомуродовни ҳам.

- Тез орада ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ҳаракат қилаётган "Ростов" жамоаси Россия Кубоги 1/8 финал доирасида Москванинг "Спартак" клубига қарши баҳс олиб боради. Қизиқарли кечиши кутилаётган ўйинни биргаликда кузатиб борамиз.

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика