Latest news

02:19Максим Шацких: "Холдорхонов биз кутган ўйинни кўрсата олмаяпти"  7 01:55А Серия. "Болонья" - "Ювентус" баҳсида 6та гол урилди  8 01:51Вадим Абрамов: "Навбатдаги 2 очкони қўлдан чиқардик"  4 01:30Мбаппе Париж марказида 250 кишилик кечки овқат ташкил қилди  3 00:15Мбаппенинг укаси ҳам ПСЖни тарк этади  2 00:02Файзуллаевнинг иккита голли паси ЦСКАнинг йирик ғалабасига ёрдам берди  10 23:30Февзи Давлетов: "Ўйин сифатидан кўнглим тўлди, натижадан эса йўқ"  2 23:04Рўзиқул Бердиев: "Иккинчи рақам бўлиб ҳаракатланиш ўйиндан аввалги режамиз эди. Бундай қийин учрашувларда энг муҳими натижа"  18 22:56Чемпионшипга равона бўлган жамоа устози "Бавария" бош мураббийига айланиши мумкин  3 22:43Тухель "Бавария"дан кетгани учун яхшигина товон пули олади  2 22:32Россиялик ҳакам "Сурхон" - "Насаф" ўйинидаги вазият ҳақида: "Бош ҳакам мақтовга лойиқ"  14 22:15БАА. Амонов ва Абдуллаев жамоаси "Ал Шаржа"га мағлуб бўлди  1 21:30"Ливерпуль" янги бош мураббий номини эълон қилди  9 21:05Суперлига. 105 дақиқа давом этган ўйинда "Насаф" "Сурхон"ни кичик ҳисобда таслим қилди  92 21:00Суперлига. "Динамо" Жиззахда "Пахтакор" билан муроса кўчасини танлади  81

Нидерландия терма жамоаси аъзоси 6 йилга озодликдан маҳрум этилди News

Нидерландия терма жамоаси аъзоси 6 йилга озодликдан маҳрум этилди

Амстердам суди "Спартак" ҳужумчиси Квинси Промесни гиёҳванд моддалар контрабандасида айбдор деб топди ва футболчини 6 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Бу ҳақда Нидерландиянинг "De Telegraaf" нашри хабар берди.



Аввалроқ Промес оғирлиги 1370 кг бўлган кокаин контрабандасида иштирок этгани учун 9 йилга озодликдан маҳрум этилиши ҳақида хабар берилганди. Нидерландия прокуратураси суд мажлисида футболчи учун бу муддатни сўраган.

Судга кўра, Промес 2020 йил январь ойида Антверпен портига келган икки партия кокаин контрабандасида "ҳал қилувчи роль" ўйнаган. Суд мажлисида Квинсининг ўзи иштирок этмади, Нидерландия прокуратураси унинг экстрадиция қилинишига эришолмади. Ҳужумчи жорий мавсум "Спартак" сафида 21 та ўйин ўтказиб, 8 та гол ва 8 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика