"Спартак" Абу Дабидаги турнирда "Қайрат" дарвозасига олтита гол урди. Бугун олти йилга ҳукм қилинган Промесдан дубль News

"Спартак" Абу Дабидаги турнирда "Қайрат" дарвозасига олтита гол урди. Бугун олти йилга ҳукм қилинган Промесдан дубль

Иброҳимҳалил Йўлдошев бошланғич таркибда майдонга тушган ўйинда "Қайрат" ўта йирик мағлубият қабул қилиб олди.

Бирлашган Араб Амирликларида янги мавcумга тайёргарлик кўраётган Қозоғистоннинг "Қайрат" жамоаси РПЛ қишки кубоги турнири доирасидаги сўнгги учрашувда "Спартак"ка йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Учрашувни ҳамюртимиз Иброҳимҳалил Йўлдошев бошланғич таркибда бошлади. Қизиғи шундаки, бугун Нидерландия суди томонидан олти йил қамоқ жазосига ҳукам қилинган Квинси Промес ушбу учрашувда дубль қайд этди. "Спартак" эса ушбу ғалабадан сўнг РПЛ қишки кубогини қўлга киритди. 

"Спартак" – "Қайрат" 6:0

Голлар: Соболев, Зиньковский, Хлусевич, Промес (дубль), Мозес.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика