Спаллетти: "Мен ва Тотти ўртасида тушунмовчилик юзага келди, аммо ҳозир бу ортда қолди"
29 feb 2016 18:45
News
![](https://championat.asia/upload/storage/200034_original.jpg)
![](/upload/storage/200034_220.jpg)
Спаллетти: "Мен ва Тотти ўртасида тушунмовчилик юзага келди, аммо ҳозир бу ортда қолди"
"Рома" бош мураббийи Лучано Спаллеттининг таъкидлашича, ҳужумчи Франческо Тотти билан тушунмовчилик ортда қолди.
"Тотти - жамоанинг асосий футболчиларидан бири, аммо жавобгарлик мураббий бўйнида. Мен бу ерга жамоани олдинга олиб чиқиш учун келганман. Франческо жароҳатланган эди, ҳозир эса шуғулланяпти. Афсуски, ўртамизда тушунмовчилик юзага келди. Ҳозир ҳаммаси ортда қолди. У келажакдаги режалари борасида клуб президенти билан суҳбатлашиб олиши керак, буни мен ҳал қилмайман. Уни доимо қўллаб-қувватлайман, аммо биринчи навбатда жамоа ҳақида ўйлашим керак. У каби кўпроқ футболчиларим бўлишини истайман" - дейди Спаллетти.
Link :
Source : Radio Uno
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
![AMP Logo](https://championat.asia/image/logo-amp.png)
Comments