Latest news

07:06Про лига. Бугун 7-турга старт берилади  0 06:30Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Реал Мадрид" - "Бавария" 2:1   0 03:20Томас Тухель: "Футбол қоидаларининг очиқчасига бузилиши"  24 03:12Томас Мюллер ҳакамнинг қарори ҳақида: "Бунақаси Мадридда тез-тез бўлиб туради. Роналдунинг офсайддан урган икки голи бунга мисол"  19 02:57Матиас Де Лигт: "Шармандалик! Қанот ҳаками менга "кечир, хато қилдим", - деди"  30 02:39Марчиняк "Бавария"нинг 103-дақиқадаги голини офсайд сабаб бекор қилди. Ўйиндан ташқари ҳолат ростдан ҳам бормиди?  49 02:12ЕЧЛ финалида "Реал" ва "Боруссия Дортмунд" тўқнаш келади!  41 02:00ЕЧЛ. Камбэклар қироли "Реал" "Бавария"ни таслим қилиб, финалга йўл олди. Хоселу – қаҳрамон!  390 01:07Жанни Инфантино: "Ўзбекистондаги Жаҳон чемпионатида юқори сифатли ўйинлар бўлишини кутяпман"  0 00:26ЕКЛ. "Фиорентина" икки ўйин натижасига кўра "Брюгге"дан устун келди ва илк финалчига айланди!  2 23:58Мбаппега Саудия Арабистонига кетишни маслаҳат беришди  4 23:36"Манчестер Юнайтед" дунёнинг энг қиммат клуби деб топилди!  9 23:00ЕЧЛ финали сари йўл. "Реал Мадрид" – "Бавария". Асосий таркиблар аниқ!  44 22:21Кроос: "Бавария"га қарши ўйинни финалдан умуман фарқи йўқ. Математика билан шуғулланиш керак эмас"  3 21:54Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувига тайинлов олди  4

Сояда қолган "қаҳрамон" News

Сояда қолган "қаҳрамон"

А Серия деганда кўпчилик мухлислар "Ювентус", "Интер", "Милан", "Наполи" "Рома" ва Шомуродовни ёдга олади.

Аксарият юртдошларимиз айнан шу жамоалар ўйинларини кузатиб боради ва мухлислик қилади. 

Ортда қолган дам олиш кунларида ҳам томошабинлар "Челси"дан еттита, "Бавария"дан тўртта гол, "Эл Класико", "Манчестер Юнайтед" - "Ливерпуль"дан ортишмади. 

Бироқ шонли тарихга эга А Сериянинг бошқа жамоалари, сояда қолиб кетаётган қаҳрамонлари ҳам эътиборга лойиқ. Шундайлардан бири "Верона" ва Симеоне. Жамоа чемпионатнинг қаторасига олти учрашувида камида 2 тадан гол урмоқда. Бунақаси 2013 йилдан буён бўлмаганди.

Бу турда Игор Тудор бошчилигидаги жамоа стабиллик етишмаётган "Лацио"ни енгди – римликлар "Интер" устидан (3:1) ғалаба қозонгач, "Маркантонио Бентегоди" ўйингоҳида 1:4 ҳисобида мағлубиятга учради.

Тўртта голни ҳаммасини Жованни Симеоне урди. Бунгача фаолиятининг етти йилида у фақат бир марта хет-трик қайд этганди – 2018 йил "Наполи" билан ўйинда. Қизиғи, ўшанда ҳам рақиб ("Наполи")ни Маурицио Сарри бош мураббийи эди.

Симеоненинг айтишича, Вальтер Дзенга фаолиятидаги энг муҳим ўринга эга мураббийлардан бири. "Мен доим кўп югурардим, жуда кўп. Дзенга мен рақибларни югуриб ўтиб, ортда қолдиришга уринишим эмас – улардан олдинда бўлиб, тўпни кутишим зарурлигини тушунтирди. Тўғрисини айтсам, ўша пайтларда у мендан нима хоҳлаётганини, қандай ҳаракат қилишим кераклигини тушунмасдим. Дзенга менга қувватимни тўғри тақсимлашни, майдон бўйлаб тўғри ҳаракатланишни, оёқларимдаги кучдан унумли фойдаланишни ўргатди. Асосийси – сон эмас, сифат. Отам ҳам доим шуни айтарди. У менга "Атлетико" машғулотлари видеоларини жўнатарди ва унинг ҳужумлари қандай ҳаракат қилаётганини кўрардим. Натижада ўзим учун хулоса чиқардим.

Диего Коста ва Мората "Атлетико" сафида ўйнаган даврда доим тўғри йўналишда югурарди – майдон марказидан тўғри жарима майдончасига. Улар қанотларга кетиб қолмасди, қанот ҳимоячиларига прессинг уюштирмасди – фақат марказий ҳимоячиларга босим. Улар кучларини тежарди".

Бошқа муҳим паллалар – ўйинларга тайёргарлик кўриш ва медитация

"Мен ўйинларимни таҳлил қиламан, хатоларим устида ишлаб, уларни такрорламасликка ҳаракат қиламан. Рақиб ўйинларини кўраман, ҳимоячилар қандай ҳаракат қилиши ва уларнинг алоҳида жиҳатларини ён дафтаримга ёзиб оламан. Ҳар бир ўйин учун янги усул, қарорлар топишга уринаман. Жамоамизнинг дарвозабонлар мураббийи билан мунтазам равишда суҳбатлашаман – у рақибларнинг заиф томонлари ҳақида маслаҳатлар беради. Албатта, мен доим мистернинг кўрсатмаларини тўлиқ бажаришга ҳаракат қиламан, бироқ шу билан бирга уларга қўшимчалар қилишга ҳаракат қиламан.

Ҳар куни медитацияга мурожаат қиламан. Бу ўзимни бўш қўйишга ва диққатни жамлашга ёрдам беради. Ўйинлар вақтида хатоларни ўйлаб ўтирмайман, диққатимни жамлаб, кейинги вазиятга эътибор қаратишга интиламан.


Нозима Зарипова тайёрлади

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика