Latest news

11:52Криштиану Роналдунинг ўғли финалда дубль қайд этиб, Португалияга ғалаба келтирди  3 11:25Лапорта Ямаль билан шартнома ҳақида: "Ҳамма нарса келишиб олинди"  10 10:59Роналдуга кутилмаган жамоадан таклиф тушган. У клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этиши мумкин  3 10:32“Арсенал“ ёзда учта йирик трансферни амалга оширмоқчи  2 10:06Sofascore. Алиқулов неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 09:40Никола Лазаревич: "Рақибимизда мураббий алмашгач, ўйин услуби ўзгариб жамоа иккита ўйинда 12 та гол уришга эришди"  2 09:12“Локомотив“ “Олимпик“ни ишончли тарзда мағлуб этган баҳсдан ФОТОГАЛEРEЯ  1 08:46Sofascore. Шомуродов “Милан“га қарши неча баҳога лойиқ кўрилди?  9 08:20“Олимпико“ Клаудио Раньери билан чиройли хайрлашди  8 07:55Сергей Лушчан: "Бизга гол урилган вазиятда Азим Аҳмедовга нисбатан қоида бузилган эди. Саволларни ҳакамларга бериш керак, менга эмас"  1 07:27Суперлига. Бугун 10-турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  8 06:30Суперлига. "Қизилқум" ва "Машъал" йирик ҳисобда мағлубиятга учради, "Навбаҳор" эса Тошкентда ғалаба қозонди  3 03:50ПСВ Нидерландия чемпиони бўлди  5 01:54А Серия. Чемпионлик учун курашаётган "Интер" ва "Наполи" сўнгги тур олдидан дуранг ўйнади, "Рома" ва "Ювентус"да ғалаба  36 01:06"Барселона" футболчиси клубдан кетишга яқин  6

Совуқ ҳавода иссиқ ўйин, иссиқ ҳавода совуқ ўйин News

Совуқ ҳавода иссиқ ўйин, иссиқ ҳавода совуқ ўйин

Кеча кайфият икки хил бўлди. "Насаф"нинг ОЧЛ плей-офф босқичидаги ғалабаси кишини қанчалик хурсанд қилган бўлса, "Пахтакор"нинг Дохада мағлубияти дилларни шунчалик хира қилди.

Ҳар ҳолда бу - Осиё чемпионлар лигаси, бунда ҳар бир клуб Ватанимиз шарафини ҳимоя қилади. ОЧЛда жамоа номлар билан ажратилмайди, ҳамма бу Ўзбекистон жамоаси, бу Қатар клуби, бу Саудия Арабистони жамоаси дейди. 

Кеча Қаршида ҳаво совуқ бўлди, бир кун олдин ёққан қалин қор туфайли стадион оппоқ қорга бурканди. Лекин ўйин куни стадион ишчилари катта меҳнат туфайли стадионни яхши ҳолатга келтира олишди. Бунинг устига қор тўхтагани ва қуёш чиққани ҳам ёрдам берди.

Кўп чўзиб ўтирмаймиз, "Насаф"нинг ўйини зўр чиқди. Ҳужумкор, мазмунли ва маънодор. Жамоа таркибига янги келиб қўшилган сербиялик ҳимоячи Славко Лукич биринчи ўйинидаёқ жамоага киришиб кета олди. Ва энг қизиғи, U-23 Осиё чемпионатида ўйнаган ёшлардан Одил Ҳамробеков, Азиз Ғаниев ва Бобир Абдухолиқов ҳали тўлиқ тикланишга улгурмай дарҳол асосий таркибда тушиб, илиқ таассурот қолдиришди. 

Натижа ҳам шунга яраша бўлди. "Насаф" 5:1 ҳисобида зафар қучиб, ОЧЛ гуруҳ ўйинларига йўлланма олди. Футболда МУРАББИЙ ИМЗОСИ деган тушунча бор, яъни мураббийнинг қандайлигини жамоаси намойиш этаётган футбол кўрсатиб беради. Кечаги ўйинда ҳам бемалол айта оламизки, Рўзиқул Бердиевнинг имзоси яққол кўзга ташланди.

Ана энди "Пахтакор" ҳақида тўхталамиз. "Ал Гарафа"га қарши осон ўйин бўлмаслигини кутгандик. "Ал Гарафа" бунгача Уэсли Снейдер билан Меҳди Таремини қўлга киритганини ҳам билардик. Аммо бу кечаги мағлубият учун баҳона бўлмаслиги керак. Натижа ўз йўлига, мухлисларни кўпроқ "Пахтакор" кўрсатган ўйин хавотирга солмоқда. 

Иккинчи таймдаги сал фаолликни ҳисобга олмаганда, жамоа биринчи таймда умуман ўйнамади ҳисоб. Қолаверса, "Ал Гарафа" ҳам жуда кучли жамоа эмаслиги кўриниб турибди. "Пахтакор" бунгача ундан-да кучли рақибларни сафарда ютиб келишнинг уддасидан чиққанди. Лекин кеча ўз хатолари туфайли мағлуб бўлди. 

Кечаги ўйинда бош мураббий Шота Арвеладзе имзоси умуман кўринмади. Тўғрисини айтганда, ўтган йилнинг августидан бери Арвеладзе хоҳлаётган футболни сира тушунмайман. У шогирдларидан қандай ўйин кутади ва машғулотларда нимани ўргатади, ҳайронмиз. Шу ўринда селекция ҳақида гапирмоқчи эмасмиз. Чунки жамоага келган футболчиларнинг "Ал Гарафа"ни ютишга салоҳияти бор, фақат бу ерда ҳамма гап мураббийда қолганди. 

Ўтган йил катта мақсадлар эвазига олиб келган Шота Арвеладзе олдига қўйилган асосий вазифалардан бири жамоани Осиё чемпионлар лигасига олиб чиқиш эди. Аммо вазифа бажарилмади ва бундан кейин мураббийнинг тақдири нима бўлиши номаълум. "Пахтакор" Арвеладзега чиқиш эшикларини кўрсатиб, ўрнига бошқа мураббий тайинлайдими ёки грузиялик мутахассисга ишонишда давом этадими, бу кейинги масала. 

Бош мураббийдан талаб қилинадигани жамоани кунма-кун, ҳафтама-ҳафта "Ал Гарафа" билан ўйинга тайёрлаб пишитиб бориши керак эди. "Пахтакор" Туркияда тўртта ўртоқлик учрашуви ўтказиб ҳаммасида ғалаба қозонган бўлса-да, кучли жамоалар билан ўйнамади. Кейин Тошкентга қайтиб "Сўғдиёна"ни 7:0 ҳисобида таслим этди, лекин бу нима фойда берди?

Rating: +77   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика