Latest news

11:25Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."  0 10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  3 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  6 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  4 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  12 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  3 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  3 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  25 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  12 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  45 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  6 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  82 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  135 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4

Сўнгги дақиқалардаги голлар эвазига Ҳиндистон U-23 мағлуб этилди News

Сўнгги дақиқалардаги голлар эвазига Ҳиндистон U-23 мағлуб этилди

Бангладешдаги Осиё чемпионати саралаши доирасидаги Ўзбекистон - Ҳиндистон учрашуви бўлиб ўтди.
Ўзбекистон U-23 - Ҳиндистон U-23 - 2:0
Голлар:
Игорь Сергеев 87, - 1:0. Владимир Козак 90+3, - 2:0.

Ўзбекистон U-23:
1.Акмал Турсунбоев, 2.Акромжон Комилов, 3.Сардор Раҳмонов, 4.Бобур Йўлдошев, 7.Владимир Козак, 8.Абдуллоҳ Олимов, 10.Жамшид Искандеров (16.Жавоҳир Расулов, 90), 11.Игорь Сергеев, 13.Ҳасан Асқаров, 17.Алишер Шоғуломов (6.Аббос Махсталиев, 60), 23.Диёржон Туропов (19.Жалолиддин Машарипов, 70).

Захира:
5.Хуршид Мухторов, 12.Аброр Каримов, 14.Жавлон Мирабдуллаев, 18.Сардор Собирхўжаев, 20.Муҳсин Убайдуллаев, 21.Абдумавлон Абдужалилов, 22.Тимур Аюпов, 29.Никита Павленко, 33.Жасурбек Ҳакимов.

Ҳиндистон U-23:
1.Амриндер, 2.Притам Котал, 3.Шанкар Сампингираж, 5.Дипак, 6.Сиам Хангал, 9.Холи Чаран Нарзари (19.Хаокип Тогхосием, 87), 26.Абинаш Руи Дас, 33.Германприт Сингх, 37.Бикрамжит Сингх, 46.Раи Винит (13.Маниш, 80), 48.Жайиш Дилип Ране.

Захира:
4.Сандеш,12.Никхил Кадам, 17.Прабир Дас, 20.Сумит Пасси, 23.Ражиндер Кумар, 25.Рехенеш Тхумбирумбу Парамба, 35.Албино Жиованни Гомес, 38.Сатиш Сингх, 45.Меитеи Йендрембам Денечандра. 


                                  МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                             
ЯНГИЛАШ

90+4. Учрашув тугади. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Осиё чемпионати саралашини қийин лекин муҳим ғалаба билан бошлади.

90+2. Игорь Сергеев ҳимоячидан тўпни олиб қўйди ва Козакка тўпни оширди, Владимир осонлик билан дарвозани ишғол қилди - 2:0.

90+2. ГОООООООООООООООООООЛ! 2:0! ВЛАДИМИР КОЗАК!

90.
Ўйинга 4 дақиқа қўшиб берилди

90. Ўзгариш. Ўзбекистон.
Жамшид Искандеров ўрнига Жавоҳир Расулов майдонга тушди

87. Бурчакдан Искандеров тўпни жарима майдонига узатди, дарвозабон тўпни қайтаришда хатога йўл қўйди, тўпни Сергеев дарвозага йўллади - 1:0.

87.ГОООООООООООООООООЛ! ИГОРЬ СЕРГЕЕЕЕЕЕЕЕВ! 1:0!

85.
Вакилларимиз гол уриш учун катта куч билан ҳужумга ўтишмоқда, зарбалар дарвозага етиб бормаяпти!

80. Ўзгариш. Ҳиндистон.
Раи Винит ўрнига Маниш тушди

77. ДАРВОЗА УСТУНИ! Машарипов тўпни Козакка оширди, Владимирнинг зарбасини дарвозабон қайтарди, қайтган тўпни Махсталиев дарвозага йўллади, тўп устунга тегиб қайтади!

73. ЗАРБАААА! Игорь Сергеевнинг зарбаси ноаниқ чиқди!

69. Ўзгариш. Ўзбекистон.
Диёр Туропов ўрнига Жалолиддин Машарипов тушди

65.
Ҳасан Асқаров тўпни жарима майдонига узатди, Туроповнинг берган зарбасини дарвозабон эгаллаб олди.

62.
Ҳиндлар бурчак тўпини амалга оширишди, бош билан берилган зарба хавфли лекин ноаниқ чиқди

60. Ўзгариш. Ўзбекистон
таркибида Алишер Шоғуломов ўрнига Аббос Махсталиев майдонга тушди

57.
Шоғуломовнинг берган зарбаси ноаниқ кетди.

55. Қандай вазият!
Ҳимоячиларимиз Дипакни ўтказиб юборишди, унинг зарбаси яхшиям ноаниқ кетди!

52. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Комиловнинг чап қанотдан узатган тўпини Сергеев боши билан дарвозага йўллади, тўп устунга тегиб қайтди, қайтган тўпни Раҳмонов дарвозага йўллай олмади!

50. ЗАРБААААААААА! Ҳиндларнинг навбатдаги ҳужуми! Жарима майдони ташқарисидан йўлланган зарбадан сўнг Турсунбоев тўпни қайтарди!

48. Хавфли вазият!
Жайиш Дилип Раненинг зарбаси жуда ва жуда хавфли чиқди! Салгина ноаниқ.

46. Иккинчи бўлим бошланди


45+2. Биринчи бўлим тугади

45+1. Огоҳлантириш. Ўзбекистон.
Игорь Сергеев

45.
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди

42.
Шоғуломов Сергеевга тўпни узатди, Игорь тўпга улгурмади

38.
Диёр Туропов чап қанотдан тўпни жарима майдонига оширди, Искандеров зарба бера олмади

34.
Турсунбоев ҳужумчиларга тўпни оширди, Шоғуломов тўпга ета олмади

32.
Ўйин майдон марказида кечмоқда. Хавфли ҳужумлар йўқ.

28.
Туропов рақиб посбони билан тўқнашиб кетди, Амриндерга шифокорлар ёрдам кўрсатишмоқда

26. ЗАРБААААААААА! Жамшид Искандеровнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси аниқ бўлди, лекин Амриндер ўз ўрнида.

23.
Германприт Сингхнинг зарбаси хавфли чиқди, ноаниқ

19.
Ҳиндлар ҳужум ташкил қилишмоқда. Ҳимоячиларимиз пала партиш ҳаракат қилишмоқда 

15. ЗАРБАААААААААААА! Қандай зарба ҳиндистонлик Сиам Хангхалнинг зарбасини Акмал Турсунбоев қайтарди!


11.
Жамшид Искандеров ажойиб пас берди, Туропов ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди

8. Хавфли вазият!
Ҳиндистонликлар бурчак тўпини амалга оширишди. Акмал Турсунбоев тўпни қайтаришга хатога йўл қўйди, сал қолса тўп дарвозага кириб кетарди...

6. Яна бир ҳужум. Ўнг қанотдан узатилган тўпни Диёр Туропов боши билан дарвозага йўллади, дарвозабон ўз ўрнида

4. ЗАРБААААААА! Хавфли вазият! Сергеевнинг пасидан сўнг Шоғуломов зарба берди, тўпни дарвозабон қайтарди


2. Илк ҳужумни вакилларимиз ўнг қанотдан ташкил этишди. Жарима майдонига оширилган тўп ноаниқ кетди

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ

- Учрашув соат 14:00да бошланади.




Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика