Latest news

23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  12 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  2 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  53 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  64 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  3 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   7 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  2 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  3

Солиштириш: Раҳим Стерлинг самарадорлик кўрсатиш бўйича қаерда жойлашган? News

Солиштириш: Раҳим Стерлинг самарадорлик кўрсатиш бўйича қаерда жойлашган?

Куни кеча Англия терма жамоаси аъзоси Стерлинг Чехияга қарши учрашувда хэт-трикка эришди.

Ушбу мавсум АПЛнинг энг яхши ўйинчиси бўлишга асосий даъвогар саналаётган Стерлинг Пеп Гвардиола қўл остида ўзининг фаолиятидаги оламшумул мавсумини ўтказмоқда. Унинг натижалари Европада тўп тепаётган юлдузлар орасида қандай баҳоланмоқда? Бу каби бошқа саволларга жавоб излашга киришиб кетдик. Демак, жорий мавсум гол ва ассист бўйича энг фаол футболчилар рўйхатини кўриб чиқамиз.


10. Эден Азар (24)

Клуб: "Челси"

Голлар: 13

Ассистлар: 11

Ўйналган дақиқалар: 2,346

Эден Азар голларда иштирок этиш борасида "Челси"даги жамоадошларидан анчагина олдинда. Белгиялик "аристократлар"нинг АПЛдаги киритган голларининг деярли ярмида қатнашган (48%). Европа топ-5 чемпионатида ундан фақат 2 та футболчи кўпроқ голли вазиятларни содир этган. 


9. Луис Суарес (24)

Клуб: "Барселона"

Голлар: 18

Ассистлар: 6

Ўйналган дақиқалар: 2,287

Баъзилар Суареснинг ўйини ёши ўтиб бораётгани сабаб пасаймоқда, дейишмоқда. 32 ёшли уругвайлик айрим жамоадошлари соясида қолиб кетаётган бўлиши мумкин. Лекин, Луис ушбу мавсумда 18 та гол киритиб, 6 та ассист қайд этиш орқали ўзининг каталонияликлар ғалабаси учун етарлича ҳиссасини қўшди.


8. Раҳим Стерлинг (24)

Клуб: "Манчестер Сити"

Голлар: 15

Ассистлар: 9

Ўйналган дақиқалар: 2,146

Жорий мавсум АПЛда 24 голда бевосита иштирок этган Стерлинг рўйхатнинг саккизинчи поғонасидан жой олди. Стерлингдан фақат Азар ва Месси кўпроқ голли узатмалар амалга оширган. Англия термаси аъзоси ва "Манчестер Сити"нинг 7-рақами соҳиби ўйин, тезлик, фойдали иш коэффициенти жадал ўсишда давом этмоқда.  


7. Серхио Агуэро (24)

Клуб: "Манчестер Сити"

Голлар: 18

Ассистлар: 6

Ўйналган дақиқалар: 1,950

АПЛ тўпурари бўлиб турган Агуэро мазкур рўйхатга киришга ҳақли. Унинг голлари мавсум бошида "Манчестер Сити"га ажойиб стартни тақдим этди. Шунингдек, аргентиналик форвард 6 та голли узатмани 2000 дақиқадан камроқ вақт ичида амалга оширгани билан бошқа футболчилардан ажралиб турибди.


6. Николья Пепе (25) 

Клуб: "Лилль"

Голлар: 17 

Ассистлар: 8

Ўйналган дақиқалар: 2,591

Ивуарлик футболчи 23 ёшида Лига 1 чемпионатида ўзига хос юришни амалга оширган кўринади. "Лилль" сафида 17 та гол ва 8 та ассист ҳавас қилса арзийдиган кўрсаткич ҳисобланса керак. 


5. Роберт Левандовски (25)

Клуб: "Бавария"

Голлар: 18

Ассистлар: 7

Ўйналган дақиқалар: 2,238

Ушбу рўйхатдан ўрин олганлар ичида Роберт Левандовскининг бир ўзи Бундеслига шарафини ҳимоя қилмоқда. Барқарор мавсумларидан бирини ўтказаётган польшалик форвард жорий мавсум мюнхенликларнинг 25 та голида иштирок этди. 


4. Криштиану Роналду (27)

Клуб: "Ювентус"

Голлар: 19

Ассистлар: 8

Ўйналган дақиқалар: 2,326

Криштиану учун топ-10лик рўйхатига кириш қийин эмас, ёки португалиялик юлдуз ушбу шорт-листда бегона бўлмаган кам сонли футболчилардан бири ҳисобланади. Унинг "Ювентус"даги иштироки тобора авжига чиқиб бормоқда. 34 ёшлик ҳужумчи А Сериянинг тўпурарлар ўртасида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. 


3. Фабио Квальярелла (28)

Клуб: "Сампдория"

Голлар: 21

Ассистлар: 7

Ўйналган дақиқалар: 2,239

Январь ойида 36 ёшни қаршилаган бўлишига қарамай, Квальярелла А Серияда кучли. Рўйхатнинг энг қария футболчиси бўлишига қарамасдан, Фабио 21 та гол билан Италия чемпионатида тўпурарлар пойгасида пешқадамликни қўлга олган. Бежизга уни орадан яна 9 йил ўтиб, Италия терма жамоаси йиғинига чақиришмади.  


2. Килиан Мбаппе (32)

Клуб: ПСЖ

Голлар: 26

Ассистлар: 6

Ўйналган дақиқалар: 1,862

Килиан Мбаппе эътирофга лойиқ футболчига айланиб бормоқда. 20 ёшли франциялик жорий мавсум шу пайтга қадар Франция чемпионатида 26 та гол уришга улгурди. Рўйхатда кам вақт майдонда ҳаракат қилиб фойдалилик даражасига кўра Мессидан кейин иккинчи ўриндан жой олгани, унинг салоҳиятига янада жозиба беради.


1. Лионель Месси (41)

Клуб: "Барселона"

Голлар: 29

Ассистлар: 12

Ўйналган дақиқалар: 2,157

Лео ЛаЛигани шунчаки йиғлатмоқда — 29 та гол ва 12 та ассист. Бу натижа орқали Мессининг Европа кучли бешлик чемпионатларида энг кўп голли вазиятларда иштирок этгани кўринади. Ортиқча таъриф шарт эмас. 

P.S. Маълумотларга асосланган ҳолда, футболчиларнинг ушбу мавсумдаги кўрсаткичларини намоён этишга ҳаракат қилдик. Фанатизм ва шунга ўхшаш сўзлар биз учун бегона.


Squawka маълумоти асосида Нодир Абдурасулов тайёрлади

Rating: +43   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика