Latest news

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  3 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  16 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  29 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  47 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

Солиев ва Шацкихнинг голлари ғалабага етарли бўлмаган 2006 йилги Ўзбекистон - Гонконг учрашувини ёдга оламиз News

Солиев ва Шацкихнинг голлари ғалабага етарли бўлмаган 2006 йилги Ўзбекистон - Гонконг учрашувини ёдга оламиз

Фото архив рукнимиз давом этади.

2006 йил 16 август куни Тошкентдаги "Пахтакор" стадионида Валерий Непомняший бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси Гонконгни қабул қилган. Мазкур баҳснинг биринчи бўлимида вакилларимиз иккита гол уришган бўлса, иккинчи таймда меҳмонлар иккита гол уриб, сенсация қайд этишган - 2:2.  Айтиш мумкинки, гарчи гуруҳда Қатар, Бангладеш, Гонконг каби рақиблар бўлишига қарамасдан яхшигина муаммога дуч келишганди. Ўшанда Гонконг билан 2 та ўйинда ҳам дуранг натижа қайд этилган. Саралаш якунлангач Валерий Непомняший ўрнини Рауф Инилеевга бўшатиб берган эди. 


Осиё Кубоги саралаш босқичи. 

18.06.2006. Тошкент. "Пахтакор" стадиони, 7 000 томошабин. 

Ўзбекистон - Гонконг 2:2

Ҳакам: Шаабан Қосим (Кувайт)

Голлар: Анвар Солиев 18, Максим Шацких 35 - Шам Куок Кюнг 66, 87

Ўзбекистон: Евгений Сафонов, Асрор Алиқулов, Виктор Карпенко, Алексей Николаев, Владимир Радкевич, Леонид Кошелев (Виталий Денисов,86), Ренат Байрамов (Александр Гейнрих, 46), Сервер Жепаров, Тимур Кападзе, Анвар Солиев (Улуғбек Бакаев, 68), Максим Шацких


Стадионга 7000 томошабин келганди.


Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда. 


Евгений Сафонов, Леонид Кошелев ва Тимур Кападзе



Ҳакамлар гуруҳи


Асрор Алиқулов 


Мадҳиямиз янграмоқда


Тепа қатор (чапдан ўнгга): Евгений Сафонов, Владимир Радкевич, Тимур Кападзе, Анвар Солиев, Алексей Николаев ва Виктор Карпенко. 

Пастки қатор (чапдан ўнгга): Максим Шацких, Ренат Байрамов, Леонид Кошелев, Асрор Алиқулов ва Сервер Жепаров.


Гонконг асосий таркиби


Сафоновнинг бўйи қанчалик узунлигини билиб олаверинг


Терма жамоамиз мураббийлар штаби


Леонид Кошелев чап қанотдан олдинга ўтмоқчи, орқа планда захира ҳаками ёнида Алишер Никимбаев ва Санжар Ризаевни кўриш мумкин


Виктор Карпенко тўп билан


Максим Шацких ва "Пахтакор" стадионига ўрнатилган янги ўриндиқлар


Стадионга бирданига пластик ўриндиқлар ўрнатилмаган, босқичма босқич амалга оширилган барчаси


Орқа фондаги тахта ўриндиқлар не не ўйинларга гувоҳи бўлишмаган дейсиз




Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика