Солари: "Рамос - бу кеманинг капитани, у "Реал"га йўл кўрсатиш учун палубага чиқди"
01 nov 2018 12:07
News
Солари: "Рамос - бу кеманинг капитани, у "Реал"га йўл кўрсатиш учун палубага чиқди"
"Реал" бош мураббийи Сантьяго Солари "Мелилья"га қарши бўлиб ўтган Испания Кубоги 1/16 финал босқичи учрашуви (4:0) ҳақида фикр билдирди.
"Бутун жамоа - Асенсио, Себальос, Одриосола, Васкеснинг ўйинидан кўнглим тўлди. Рамос асосий таркибда майдонга тушишга тайёр эди. У - ушбу кеманинг капитани. Серхио палубага чиқиб, тўғри йўлни кўрсатиши биз учун жуда муҳим эди, чунки у доимо керакли жойда пайдо бўлади.
Винисиус илк дақиқалардан ўйнади, аммо у ҳали ёш. У учун Испания янги мамлакат, янги футбол тури. Винисиус "Реал"да янги футбол оламига кўникиши керак. У ўсиб боряпти, биз йигитчанинг иқтидорини кўрдик" - дейди Солари.
Link :
Source : Marca
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments