Latest news

01:05Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Ренн"га мағлуб бўлди, "Ланс" ушбу турда биринчи ўринга кўтарилиши мумкин  5 23:54"Пиза" — "Милан". Таркиблар маълум  1 23:40"Халл Сити" — "Челси". Таркиблар маълум  1 23:10"Ювентус" "Манчестер Сити" юлдузини нишонга олди  1 22:43"Манчестер Юнайтед" Харри Магуайр бўйича қарор қабул қилди  2 21:27"Барселона" "Челси”дан тарбияланувчисини қайтармоқчи  10 20:58"Ал Ҳилол" Франция терма жамоаси ҳимоячисига даъвогар  0 20:34БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Ал Дафра" билан дуранг ўйнади, Ғаниев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 20:15"Ливерпуль" "Милан" ҳужум чизиғи етакчисига қизиқмоқда  2 19:49Расман: "Металлург" Ғофуров, Шоаҳмедов ва Саиднуруллаевни таркибга қўшиб олди  0 19:25Манба: Тудор — "Тоттенхэм" янги бош мураббийи  9 19:03САфарда "Навбаҳор" – "Актобе" учрашувида. Нани нега майдонга тушмади?   3 18:41Норчаев Италияга жўнаб кетди  7 18:20"Эвертон" Грилишни "Манчестер Сити"дан сотиб олмоқчи  1 17:56Абдурауф Бўриев: "Ўртоқлик учрашувида ҳам майдонга ғалаба учун чиқиш керак"  2

Соғлом турмуш - фаровон ҳаёт гарови News

Соғлом турмуш - фаровон ҳаёт гарови

Tags :  Арнасой
Юртимизда спортга қаратилаётган эътибор, аҳолининг жисмонан соғлом ва баркамол бўлиши улар тафаккурининг шаклланиши орқали, теран фикр юритишида муҳим аҳамият касб этади.
Арнасой туман ҳокимлиги мамлакатимизда аҳоли турмуш фаровонлиги йўлида соғлом турмуш тарзини шакллантириш борасида қатор тадбирларни амалга оширмоқда.

Жумладан, жорий 2017 йил 20 майдан 26 майга қадар Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасига бағишлаб туманда фаолият кўрсатаётган фермер хўжаликлари ўртасида мини футбол мусобақаси ўтказилди, мазкур мусобақада фермер хўжалиги аъзоларидан ташкил топган 16 та сув истеъмолчилар уюшмаси футбол жамоалари иштирок этишди.

Ушбу ўтказилган футбол мусобақаси давомида туманда фаолият кўрсатаётган ташкилот, корхона, муассаса ва фермер хўжаликлари ўз имкониятларидан келиб чиққан ҳолда ҳомийлик қилишди, ундан тушган маблағ келгусида туман футбол жамоаси таркибини сифат жиҳатдан яхшилаш, жамоанинг моддий техника баъзасини янада яхшилаш учун ишлатилиши кўзда тутилмоқда.

Қизғин тортишув ва беллашувлар асосида ўтказилган мазкур мусобақада 1-ўринни "Оқбулоқ" СИУ, 2-ўринни “Ҳамдўстлик” СИУ, 3-ўринни “Туркистон" СИУ футбол жамоалари қўлга киритишди, ғолиб “Оқбулок" СИУ футбол жамоаси туман ҳокими “Кубоги” ва жамоа аъзолари I даражали медаллар билан тақдирланди. 2 ва 3- ўринни эгаллаган футбол жамоаси аъзолари эса II ва III даражали медаллар билан тақдирланди.

Мазкур мусобақани ўтказишдан мақсад фермер хўжаликлари ўртасида дўстлик, қардошлик ва ўзаро меҳр-оқибат каби ришталарини уйғотиш ҳамда соғлом турмуш тарзини шакллантиришдан иборат эди.



Арнасой тумани ҳокими, мусобақа ташаббускори Эргаш Солиев



Rating: -3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика