Latest news

09:20Рўзиқул Бердиев: "Ҳозирги ҳолатимизда ҳам яхши таркибга эгамиз. "Насаф" доим олдига юқори мақсадларни қўяди"  0 08:58ОКМК vs "Бунёдкор". Қайси жамоа кучли?  0 08:33"Насаф" - "Ал Шорта". Жамоалар қандай либосда ҳаракат қилиши маълум  0 08:18Элит ОЧЛ. "Насаф" бугун Фарғонада "Ал Шорта" билан ўйнайди  1 07:50"Манчестер Сити" беш йилдан сўнг илк бор "Энфилд"да "Ливерпуль"ни мағлуб этди  4 03:03Ўртоқлик ўйини. “Навбаҳор” “Рубин”га мағлуб бўлди  1 02:56Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Валенсия"ни мағлуб этди, "Барса" билан орадаги фарқ — 1 очко  22 02:53А Серия. "Ювентус" "Лацио" билан ўйинда 90+6 дақиқадаги гол эвазига мағлубиятдан қутилиб қолди  1 02:48Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Марсел"га жавобсиз 5 та гол урди  1 00:50Гвардиола “Ливерпуль”га қарши ўйиндан сўнг Ҳусановни мақтади  21 00:28Ла Лига. "Атлетико" кутилмаганда ўз майдонида "Бетис"га мағлуб бўлди, Антони ўйиндаги ягона голни урди  2 00:05АПЛ. "Ливерпуль" — "Манчестер Сити" 1:2  9 00:02А Серия. "Интер" меҳмонда "Сассуоло"га жавобсиз 5 та гол урди  1 23:45Бундеслига. "Бавария" ўз уйида таъқибчиларидан бири бўлмиш "Хоффенхайм"га 5 та гол урди  9 23:33АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди  165

«Сўғдиёна»га дарҳол автобус керак News

«Сўғдиёна»га дарҳол автобус керак

Жиззахнинг “Сўғдиёна” футбол клуби айни пайтда қийин дамларни бошдан кечирмоқда.
Қийинчилик биринчи навбатда молиявий муаммоларга бориб тақалади. Аввало раҳбарият ўтган йилги қарзлардан батамом қутулгани йўқ.
Қолаверса, жамоада дарвозабонлар билан ишлайдиган мураббий йўқлиги учун молдовалик посбон Александр Меленчук дарвозани қўриқлаш билан бирга бошқа шерикларини ҳам шуғуллантиряпти.

“Сўғдиёна” мураббийлар штабида Даврон Файзиевга акаси Диёр Файзиев билан катта мураббий Руслан Аҳмедов ёрдам бериб келаётгани маълум. Жамоада ҳатто жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий ҳам йўқ экан.

Биринчи навбатда клуб раҳбарияти ва мутасаддилар автобус масаласини ҳал қилиб бермаса бўлмайди. Чунки яқинда атиги икки кунга Тошкентга келиб кетган жамоа автобус масаласини зўрға ҳал этди.

Аввалига биз суратдаги автобусни кўриб, “Сўғдиёна” ҳам ўз автоуловига эга бўлибди-да дея хурсанд бўлгандик. Аммо кейин маълум бўлишича, ушбу автобус шаҳар ичида йўналишли қатнайдиган транспорт воситаси бўлиб, клуб уни 1 миллион сўм эвазига ижарага олибди.

Шу ойнинг охирида жиззахликлар ўртоқлик ўйинларида иштирок этиш учун яна пойтахтга келишади. Хўш, “Сўғдиёна” раҳбарияти транспорт масаласини қандай ҳал этади? Жамоа яна шу автобусни ижарага оладими ёки ҳомийлар бошқа бирорта йўлни ўйлаб топишадими? Буни шу ҳафта охирларида билиб оламиз.

Хайрулла Холиқов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика