"Сўғдиёна" Тожикистон чемпионига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди News

"Сўғдиёна" Тожикистон чемпионига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди

Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби Тожикистоннинг амалдаги чемпиони "Истиқлол" клубига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Кескин ва муросасиз кечган учрашувда "Сўғдиёна" футболчилари 2:0 ҳисобида зафар қучди. Ўйиндаги ҳар иккала голга жиззахликлар ҳужумчиси Шохруз Норхонов муаллифлик қилди.

Сўғдиёна: Милан Митрович, Лука Чермель, Шаҳбоз Жўрабеков, Искандар Шойқулов, Жасур Ҳасанов, Шоҳруз Норхонов, Сардор Қулматов, Даниэль Насриддинов, Жавоҳир Қахрамонов, Арсланмират Аманов, Марко Колакович.

Захирадан тушганлар: Ширинбой Абдуллаев, Баҳодир Насимов, Саҳоб Рашидов, Жамшид Болтабоев, Нодир Қўйбоқов, Эргаш Исмоилов, Асил Бегимқулов, Жасур Ҳакимов.

Истиқлол: 99. Мухриддин Хасанов, 55. Манучехр Сафаров, 21. Алексей Ларин, 19. Ахтам Назаров, 4. Вахдат Ханонов, 5. Александр Кучеренко, 20. Амирбек Жўрабоев, 84. Ислом Зоиров, 10. Алишер Жалилов (с), 8. Шервони Мабатшоев, 27. Вадим Яворский.

Эслатиб ўтамиз, "Истиқлол" бундан аввал Бекободнинг "Металлург" клубини назорат баҳсида 1:0 ҳисобида мағлуб этганди.

Rating: +38   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика