Latest news

14:30Ла Лига етакчиларидан бири "Олтин бутса" соҳиби билан шартнома имзолади  0 14:10Расман: Доннарумма – "Манчестер Сити" янги дарвозабони!  1 13:44Хави Бундеслигада иш бошлаши мумкин  0 13:15"Астон Вилла" Виктор Линделёфни сафига қўшиб олди  0 12:48Арне Слот: "Агар "Ливерпуль" – "Арсенал" ўйини шу йўсинда 10 марта ўйналганида, 8 таси дуранг билан якунланган бўларди"  1 12:27Расман: Эдерсон Туркия клубига ўтди  1 12:09Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Шри-Ланкага қарши қандай либосда ҳаракат қилиши маълум  4 11:51ОФК "Насаф" ҳамда "Андижон" учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар номини эълон қилди  7 11:38"Челси" ёзда футболчилар сотувидан ҳаммадан кўп пул ишлаб топди  6 11:15Муса "Милан"ни "Аталанта"га алмаштирди  0 10:40Мануэль Аканжи фаолиятини Италияда давом эттиради  0 10:07"Ливерпул"га ўтган Исак нималар деди?  7 09:38"Ливерпуль" рекорд ўрнатди  3 09:12"Ньюкасл" 63,5 млн евро эвазига ҳужумчи сотиб олди  3 08:42Расман. 38 ёшли Варди фаолиятини Италияда давом эттиради  1

“Сўғдиёна” собиқ мураббийи ҳамда футболчиси олдидаги қарзларини тўлаб беради News

“Сўғдиёна” собиқ мураббийи ҳамда футболчиси олдидаги қарзларини тўлаб беради

“Сўғдиёна” футбол клубининг собиқ дарвозабонлар мураббийи ҳамда собиқ футболчиси ЎФАга мурожаат қилган эди.

“Сўғдиёна” футбол клубининг собиқ дарвозабонлар мураббийи Шавкат Абдухўжаев ҳамда клуб собиқ футболчиси Сарвар Жўраев “Сўғдиёна”нинг футболчи ҳамда мураббий олдида қарздорлиги мавжуд экани ва уни ундириб беришда амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб ЎФАга мурожаат қилган эди.

Футболчиларнинг жамоадан жамоага ўтиши ва ўйинчиларнинг мақомини белгилаш қўмитаси мазкур мурожаатларни кўриб чиқди ва вазият атрофлича ўрганилгач, мурожаатларни асосли деб топди. Натижада Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси зиммасига Шавкат Абдухўжаев олдидаги 10 миллион сўм қарз ҳамда Сарвар Жўраев олдидаги 28 миллион сўмлик молиявий қарздорликни бартараф этиш вазифаси юклатилди.

Агар “Сўғдиёна” футбол клуби қарзларини ўз вақтида тўламаса, жамоага янги ўйинчиларни рўйхатдан ўтказишга рухсат берилмайди.

Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика