Latest news

17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  0 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  1 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  1 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  8 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  2 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  2 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  6 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  5 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  4 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  49 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  1 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1

"Сўғдиёна" мураббийи: "Бу йилги мақсадимиз - Ўзбекистон Кубоги" News

"Сўғдиёна" мураббийи: "Бу йилги мақсадимиз - Ўзбекистон Кубоги"

Ўзбекистон Кубоги ¼ финал босқичидан ўрин олган “Сўғдиёна” – “Навбаҳор” (4:0) учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Улуғбек Боқиев матбуот анжуманида иштирок этди.

"Бугунги чиройли ва ишончли ғалаба билан мухлисларимизни ва раҳбариятни табриклайман. Бугунги ғалаба билан тўхтаб қолиш йўқ. Барчанинг меҳнати сингди. Бошкович икки ярим йилдан буён Жиззах футболини ривожлантириш учун меҳнат қилиб келмоқда. Ушбу меҳнатлар ўз мевасини беради деган умиддаман" - деди Улуғбек Боқиев.

- "Сўғдиёна"нинг бунчалик ишончли ғалабасининг сабаби нимада? "Навбаҳор" бугун сиз кутганингиздек ўйнай олмадими?


- Биз рақибнинг сўнгги икки учрашувини яхши ўрганиб чиққандик. Биринчи бўлимда ўхшамаган режаларимизни иккинчи бўлимда амалга оширдик. Танаффусдан сўнг рақибнин заиф жиҳатларига зарба бердик.

- Бугунги учрашувда мағлуб бўлган жамоанинг бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин деган хабарлар тарқалди. Устига-устак, Иван Бошкович бугун барча голларни ҳиссиётларга берилиб нишонлади. Ушбу гаплар қанчалик рост? Балки жамоа бугун мураббийни олиб қолиш учун шунчалик яхши ўйнагандир?


- Бундай гап-сўзлар ҳар доим бўлган. Биздан олдин ҳам ва биздан кейин ҳам. Жамоа натижалари яхши бўлмаса, журналистлар мураббий кетиши мумкин дея ёза бошлайди. Бу нормал ҳолат. Бизнинг бу йилги мақсадимиз - Ўзбекистон Кубоги. Мақсадимиз сари юришда давом этамиз. Саволингиз эса ўринсиз деб ўйлайман.

Бугунги ўйин принципиал эди. Ютган жамоа ярим финалга чиқарди. Бундай ўйинларда эмоцияларга берилмаслик қийин. Ушбу ҳиссиётларни футболчиларга етказиб беришга ҳаракат қилдик. Учинчи голга эътибор берсангиз, Шохрух Абдураҳманов рақиб дарвозабонига охиригача босим қилди ва якунда биз ҳисобни йириклаштирдик.

Иван Бошковичнинг бироз тоби йўқ. Ўйиндан кейин ўзини бироз ёмон ҳис қилгани учун, Бошковичнинг ўрнига мен матбуот анжуманида иштирок этаяпман.

- Люпчо Дориевнинг бугунги ўйинига баҳо бериб ўтсангиз. Дориев бугунги ўйини билан чемпионатимизнинг энг яхши футболчисига даъвогар эканлигини исботлаб қўйгандек.


- Дориевга голли вазиятларни яратиб бераётган жамоадошлари бор.

- Демак, сизнинг жамоа ҳужумлари фақат Дориевга боғланиб қолмаган, тўғрими?


- Ҳа. Бугун захирадан майдонга тушган футболчилар ҳам ўз таъсирини ўтказди.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика