Latest news

23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  1 23:10Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" (матнли трансляция)  15 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  6 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3 19:02"Динамо" бразилиялик футболчиси билан хайрлашди  1 18:34"Нефтчи" , "Пахтакор", "Динамо" ва "Навбаҳор" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси  8 18:08Аморим "Манчестер Юнайтед"нинг қишки трансфер бозоридаги позициясини очиқлади  5 17:48TVCOM'да бугунги тақвим: “Насаф” юлдузли “Ал-Иттиҳод”га қарши, “Арсенал” Лига Кубогида ва бошқалар  0 17:41"Динамо" БААда йиғин ўтказади  2

"Сўғдиёна" Митрович, Милинкович, Симонович, Донг Хи, Рашидов ва бошқаларни таништирди News

"Сўғдиёна" Митрович, Милинкович, Симонович, Донг Хи, Рашидов ва бошқаларни таништирди

Tags :  Сўғдиёна
Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби мавсумнинг иккинчи қисмидан олдин янги футболчиларни таништирув маросимини ўтказди.

“Сўғдиёна” стадионида шартнома имзолаган футболчиларни кенг омма қаршишида таништириш маросими бўлиб ўтди. Мавсумни юқори ўринларда якунлашни мақсад қилган Сергей Лушчан бошчилигида жамоа юзага келган танаффусдан унумли фойдаланиб ёзги трансферлар мавсумини анча фаол ўтказди. Буни жамоа сафига келиб қўшилган 5 нафар янги легиоерларни мисол қилиб келтириш мумкин. Жамоа раҳбарияти ва мураббийлари  таклиф этилган ҳар бир футболчи имкониятлари ўрганиб чиқиб чиққан ҳолда шартнома имзолашди. Бугунги таништирув маросимига ташриф буюрган мухлислар қаршисида янги футболчиларга жамоа либослари топширилди.

Танишинг:

Милош Симонович (Сербия)
Футболка рақами:
90
Амплуаси:
Ҳимоячи

Ким Донг-Хи (Жанубий Корея)
Футболка рақами: 
89
Амплуаси: Ярим ҳимочи

Микола Милинкович (Сербия)
Футболка рақами: 
91
Амплуаси: Ярим ҳимоячи

Дарвидас Сернас (Литва)
Футболка рақами: 
80
Амплуаси: Хужумчи

Милан Митрович (Сербия)
Футболка рақами: 
88
Амплуаси: Дарвозабон

Санжар Рашидов
Футболка рақами:
70
Амплуаси: Ярим ҳимоячи

Ихтиёр Тошпўлатов
Футболка рақами:
93
Амплуаси: Хужумчи

Нуриддин Ҳасанов
Футболка рақами: 
94
Амплуаси: Ярим ҳимоячи

Шохжаҳон Ҳасанов
Футболка рақами: 
55
Амплуаси: Ярим ҳимоячи

Жавоҳир Сохибов
Футболка рақами: 
45
Амплуаси: Ярим ҳимоячи

Айрим сабабларга кўра Жавоҳир Сохибов бугун тадбирда иштирок эта олмади.

Тадбирда Сергей Лушчан сўзга чиқиб, жамоа мухлислардан  жамоага ишонган ҳолда фаол қўллаб-қувватлашларини сўради.

Жамоа хужумини кучайтириш мақсадида таклиф қилган Литва терма жамоаси хужумчиси Дарвидас Сернас сўзга чиқиб “Сўғдиёна” шарафини муносиб ҳимоч қилишга ва чиройли голлари билан жамоа ғалабаларига ўз ҳиссаларини қўшишга ҳаракат қилишини айтиб ўтди.

Маросимдан сўнг мухлислар учун яна бир кутилмаган сюрприз тақдим этилди. Эндиликда “Сўғдиёна” жамоаси яна бир автобусга эга бўлди. Уни мухлислар қаршисида жамоа сардори Санжар Рашидовга Жиззах вилоят ҳокими Эргаш Алибекович Солиев тантанали равишда топширди.

 


Rating: +48   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика