Latest news

14:37"Сўғдиёна" стадиони янги мавсумга шай!  0 14:15Расман: "Ал Ҳилол" асосий ўйинчинларидан бири бир ойга сафдан чиқди ва "Пахтакор"га қарши жавоб ўйинини ўтказиб юборади  4 13:55Болаларга футбол керак, лекин... (ПФЛ қарорига муносабат)  1 13:33Рафинья — 2024 йил бошидан буён ЕЧЛнинг энг самарали ўйинчиси  1 13:10Қизиқ факт. "Пахтакор" 18 йилдан буён ўз майдонида "Ал Ҳилол"га ютқазмаяпти  4 12:476 та жамоа иштирок этадиган ПРО Лига қуръаси қачон бўлиши маълум  3 12:23Нойер "Байер"га қарши баҳсда жароҳат олди  0 12:04"Ньюкасл" футболчиси мавсум охиригача сафдан чиқди  0 11:41"Фенербахче" Моуриньо билан шартномани узайтирмоқчи  3 10:55ПСЖ мураббийи: «Футболдаги натижалар баъзида адолатсиз бўлади»  12 10:27Пау Кубарси ХХI асрда ушбу натижага эришган энг ёш футболчи бўлди  3 09:51«Манчестер Юнайтед»нинг яна икки нафар футболчиси жароҳат олди  5 09:24ЦСКА бош мураббийи Файзуллаев ҳақида фикр билдирди  4 08:55Суперлига жамоалари қайси бренддаги либослардан фойдаланади?  2 08:32ОКМК футбол клуби янги футболчиларни таништирди  1

"Сўғдиёна" жамоаси ёрдамчи мураббийи: "Иван Бошкович таркиб ва тактика танлаб берди. Ёзги трансферлар ойнасида таркибда катта ўзгаришлар бўлмайди" News

"Сўғдиёна" жамоаси ёрдамчи мураббийи: "Иван Бошкович таркиб ва тактика танлаб берди. Ёзги трансферлар ойнасида таркибда катта ўзгаришлар бўлмайди"

Суперлига 12-туридан ўрин "Локомотив" - "Сўғдиёна" (1:2) учрашувидан сўнг "Сўғдиёна" жамоасининг ёрдамчи бош мураббийи Раде Петрович матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Бугун қандай ўйин бўлишини билар эдик. Рақибимиз уч ойдан бери ғалаба қозона олмаяпти. Учрашувни жудя яхши бошладик. Дастлабки дақиқаларнинг ўзидаёқ бир нечта вазиятлар яратдик, аммо тайм сўнгида бироз ўйинимиз қовушмади. Иккинчи бўлимни ҳам яхши бошладик ва гол урдик. Шоҳруҳ Абдураҳманов гол урганидан жуда хурсандман. "Локомотив" жамоасига омад тилайман. Улар яқиндагина бош мураббийни ўзгартиришди. Крестининга ҳам омад. Ўтган мавсум "Бунёдкор"даги яхши натижаларини "Локомотив" билан ҳам такрорлашига тилакдошман.

- Иван Бошкович бир нечта учрашувга четлатилган эди. Бош мураббий бугун трибуналардан ўйинни кузатди. Сўнгги икки учрашувда жамоани кўпроқ ким бошқарди? Сизми ёки Иван Бошкович?

- Иван Бошкович машғулотларни ўзи олиб бормоқда. Учрашув бошланишидан аввал у таркиб ва режани тузиб берди. Биз келишилган ҳолда ишлаяпмиз.

- "Сўғдиёна" биринчи даврани кучли учликда якунлаши қанчалик муҳим?

- "Динамо"га қарши анча жиддий ўйин бор. Кейин эса кубокда "Нефтчи"га қарши ўйнаймиз. Қолган учрашувларда ҳам максимал натижа қайд этишимиз керак.

- "Сўғдиёна" жамоаси биринчи даврани кучли учликда якунлашга яқин турибди. Кейинги рақиб "Динамо". Иккинчи даврада ҳам совринли ўринларга даъвогарлик қилиш учун жамоа таркибини кучайтириши керак. "Сўғдиёна"ни янада кучайтира оладиган янги футболчиларни жамоада қўрамизми?

- Футболчилар яхши ўйнашмоқда. Биз уларга ишонамиз. Таркибда катта ўзгаришлар бўлмайди.

- Ўзбекистон кубоги плей-офф босқичида "Нефтчи"га қарши ўйнайсизлар. 1/8 финалдаги "Сўғдиёна" - "Нефтчи" жуфтлиги энг қизғин баҳслардан бири бўлиши аниқ. Ушбу баҳс ва "Нефтчи" ҳақида гапириб ўтсангиз?

- Жуда қизиқарли ўйин бўлиши аниқ. "Нефтчи" ҳам анча кучли жамоа. Кубокда осон бўлмаслиги аниқ.




Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика