Latest news

22:37"Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" Влахович атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда  0 21:55U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия U-17 - Ўзбекистон U-17 1:1 (матнли трансляция)  123 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  14 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  3 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  1 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  7 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  3 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  1 19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  8 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  11 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  34 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  4 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  12 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   23

Слот АПЛ ҳақида: "Бу қийин лига, авваллари топ-5 учун бундай кураш бўлмаган" News

Слот АПЛ ҳақида: "Бу қийин лига, авваллари топ-5 учун бундай кураш бўлмаган"

"Ливерпуль" устози Арне Слот ушбу мавсумда Премьер-лига кучсизланган деб ҳисобламайди.

"Ҳар кимнинг ўз фикри бор. Бу дунёда ўз фикрингини бошқалар билан баҳам кўра оласиз. Бу жуда ижобий ҳолат.

Мен бу ерда эндигина бир йил бўлдим. Менимча, олдинлари топ-4 ёки топ-5да якунлаш бу даражада ҳаяжонли бўлмаган. Ўтган йилларда қайси клублар биринчи учта ёки тўртта ўринни эгаллаши деярли аниқ билинарди. Фикримча, бу ҳақиқатан ҳам мураккаб лига. Чунки бу ерда ўйнаш ҳеч қачон осон бўлмаган.

Биз лигада 3 ёки 4та гол фарқи билан ғалаба қозона оладиган ягона жамоа эмасмиз. Балки бу иш 3–4 йил аввал анча осонроқ бўлгандир.

Ёки лигадаги барча жамоалар кучсизланиб қолган ёки биз — “Ливерпуль”, “Манчестер Сити” ва “Арсенал” жуда кучлимиз. Лекин бошқа жамоалар рақобатбардош бўлиш учун хатто биздан кўп маблағ сарфлай оладилар", – деди "Ливерпуль" бош мураббийи.

Слот жамоаси чемпионатнинг 34-турида якшанба куни “Тоттенхэм”га қарши ўйинда мағлуб бўлмаса, АПЛ чемпионлигини муддатидан аввал расмийлаштириши мумкин.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика