Слимани бошчилигидаги жазоирликлар хайрия қилишади
03 jul 2014 07:53
News
Слимани бошчилигидаги жазоирликлар хайрия қилишади
Жазоир терма жамоаси футболчилари Бразилиядаги жаҳон чемпионатидаги иштироклари учун бериладиган пулни Фаластиннинг Ғазо сектори аҳолисига хайрия тарзида йўналтиришларини маълум қилишди.
“Улар биздан кўра эътиборга муҳтож”, – дейди терма жамоа етакчи ҳужумчиси Ислом Слимани.
Айнан “Спортинг” ҳужумчиси бу хайрия ишининг бош ташкилотчиси бўлиб турибди. Эслатиб ўтамиз, Жазоир терма жамоаси ЖЧ-2014нинг 1/8 финалида Германияга қўшимча бўлимларда имкониятни бой (1:2) бериб қўйиб, мундиални тарк этган эди.
Link :
Source : olamsport.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments