Latest news

08:12ЖЧ-2026 саралаш. Шимолий Америка қитъасидан ЖЧга йўлланама олган терма жамаолар номи маълум  0 07:42Sofascore. Кечаги учрашувда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 03:38Европада ЖЧ йўлланмаси учун ўтиш ўйинларида қатнашувчи термалар номи маълум  3 03:03Испания, Бельгия, Швейцария, Шотландия ва Австрия Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  0 01:56Меҳди Тареми: "Жамоадошларимдан 10 нафари пенальти тепишдан бош тортди. Ўзбекистонга қарши пенальтини тепа олмаган футболчидан Жаҳон чемпионатида фойда бормикан?"  10 01:08Амир Ғалинои: "Ўзбекистон иккинчи бўлимда умуман дарвозамизга хавф сололмади. Босимимиз шунчалик кучли бўлдики, "Манчестер Сити" футболчиси майдондан четлатилди"  24 00:56Асилбек Алиев: "Айбдор эканимни тан оламан ва чин дилдан афсусдаман"  24 00:43Элдор Шомуродов: "Каннаваро ўйин услуби, тактик томонлама янгиликлар киритяпти"  4 00:32Акмал Мозговой: "Бир киши кам бўлсакда охиригача турдик, пенальтилар сериясида омадимиз келди"  4 00:24Фабио Каннаваро: “Январь ойида маҳаллий футболчилар учун йиғин ўтказамиз, у ерда ёшларга имконият берамиз”  11 00:13Қозоғистон ўртоқлик ўйинида Фарер оролларига ютқазди  9 23:46U-17 Жаҳон чемпионати. Австрия Англияни йирик ҳисобда ютди. Япония Шимолий Кореяни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Марокаш ва Швейцария ҳам кейинги босқичда  1 23:25Ал Айн Халқаро Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 0:0 (пенальтилар 4:3)  28 23:21ЖЧ саралаши. Ироқ 90+17 дақиқада ғалаба голини уриб, БААни мағлубиятга учратди ва қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди!  20 23:13Норвегия Жаҳон чемпионатига чиққанини Осло марказида нишонлади  2

Славче Войнески: "Ўзбек футболини бундай тарзда ривожлантириб бўлмайди" News

Славче Войнески: "Ўзбек футболини бундай тарзда ривожлантириб бўлмайди"

Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Пахтакор" (1:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар устози Славче Войнески қатнашди.




"Шогирдларимни табриклайман, улар охиригача курашишди. Бор кучларини беришга интилишди. Агар шундай қилиб ўзбек футболини ривожлантирмоқчи бўлишса ҳеч қачон бундай бўлмайди. Рақиб жамоа иккала таймда ҳам майдонга ётиб олаверди, вақт чўзилди. Биринчи ва охирги дақиқаларда дарвозамизга пенальти қўйилди. Ҳакамларни муҳокама қилиш менинг ишим эмас, лекин... Пенальти қўйиш мумкиндир, аммо бундай тарзда эмас. Футбол спорт тури деб оладиган бўлсак, бугун кўрган нарса бу футбол эмас. Бундай футболни кўришни ҳеч қачон хоҳламаган бўлардим.

Шунга қарамай жамоамиз ҳаракат қилди, тўп узатишлар, ҳужум қилишга интилдик. Умуман олганда ўйин ҳақида фикрим шундай", - деди Славче Войнески.

- "Пахтакор" Осиё чемпионлар лигасидан қайтганидан кейин ғалаба қозона олмаяпти. Бунинг асосий сабаби нима?

- Нима учун юта олмаётганимизнинг сабаби? Бугунги ўйинни кўрган бўлсангиз жавобни оласиз.

- Учрашув 16:45да бошлангани сизларга қанчалик қийинчилик туғдирди?

- Бугун яхшиям ҳаво бироз илиқ бўлди. Агар 35 ва ундан юқори даражали иссиқлик бўлганида нима бўларди? Бу фақат "Пахтакор" учун эмас, майдондаги 22 футболчига нисбатан жуда нотўғри қарор бўлган бўларди.


Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика