Latest news

13:23Марказий Осиё. Аркадағ очко йўқотмасдан, "Абдиш Ата" ўзбекистонлик мураббий билан чемпион бўлди. Бонус – Афғонистон  1 13:22Суперлиганинг 5 та, Про лиганинг 1 та клубига трансфер тақиқи қўйилди  1 13:00"Барселона" ҳужум чизиғини кучайтириш вариантларини ўрганмоқда  1 12:41"Валенсия" Рубен Барахани истеъфога чиқарди  0 12:21Про лигани қандай қутқариб қолиш мумкин?  3 11:31Гвардиола: "Кейинги мавсум Чемпионлар Лигасида иштирок этмаслигимиз мумкин"  5 10:53"Машъал" Суперлигага қайтибгина қолмай, чемпионлик учун кураш олиб боришга тайёр!"  24 10:51«Сурхон» яна икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 10:22«Нефтчи»ни яна бир легионер тарк этди  0 09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  8 08:42ЎФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  5 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3

Славче Войнески: "Бу ўйиндан фақат уч очко ёдда қолади, бошқа ҳеч нарса эмас. Кўрсатган ўйинимиз билан мақтана оламизми? Йўқ" News

Славче Войнески: "Бу ўйиндан фақат уч очко ёдда қолади, бошқа ҳеч нарса эмас. Кўрсатган ўйинимиз билан мақтана оламизми? Йўқ"

Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Нефтчи" (1:0) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Славче Войнески ўз фикрларини билдирди.

- Ўйин ҳақида

- Кийиниш хонасида шогирдларимга бу ўйин ҳақида эсда қоладиган ягона нарса уч очко бўлишини айтдим. Баъзида 11 га 11 ўйнаш яхшироқ бўлади. Исмоилов қизил карточка олганидан афсусдаман. У жуда яхши ўйинчи ва ажойиб йигит. Футбол шундай бешафқат ўйин. Рақиб жамоани кўрсатган ажойиб ўйини билан табрикламоқчиман. Айниқса, улар бир киши кам бўлишларига қарамасдан, охирги дақиқаларда бизга жуда кучли босим ўтказишди. Баъзида шундай ўйинлар бўлиб туради. Аммо юқорида таъкидлаганимдек, бу ўйиндан фақат уч очко ёдда қолади, бошқа ҳеч нарса эмас. Кўрсатган ўйинимиз билан мақтана оламизми? Йўқ. Ўйин услубимиз билан мақтана оламизми? Йўқ. Биз жуда кўп вазиятлар яратдик. Буниси яхши. Аммо бу катта бир дўконга бориб, у ерни айланиб, ҳеч нарса сотиб олмай чиқиб кетишга ўхшайди. Дўконга бордингми, у ердан нимадир сотиб олишинг шарт. Ўйинчиларимга раҳмат айтаман. Нима бўлганда ҳам уч очко олдик. Лекин биз кўпчилик бўлиб ўйнаяпмизми, бундан керакли наф чиқаришимиз лозим. Яна бир жиҳатни таъкидлаш жоиз. Захирадан ўйинга қўшилган футболчилар энг камида ўша темпни сақлаб беришлари ёки ўйинни кучайтиришлари лозим. Бугун эса баъзи ўйинчилар майдонга тушгандан сўнг ўйин сифати тушиб кетди. Бундай бўлмаслиги керак.

- "Пахтакор"нинг дастлабки расмий икки ўйинида асосий ишни барибир ҳам Драган Черан бажармоқда. Жамоа Черанга керагидан ортиқ боғланиб қолмаганми?

- Албатта, гол уриш борасида жамоада баланс бўлиши керак. Бироқ, кеча Карим Бензема учта гол урди. Бу Анчелоттига муаммо туғдирадими? Йўқ. Мен Драган Черан голлар ураётганидан мамнунман. Бизнинг ўйинга бўлган қарашимиз шундай, бунда муаммо йўқ. Черан ҳужумчи сифатида ҳам, ҳужум ортида ҳам ўйнаши мумкин. 

- Оливер Шаркич ҳақида

- Очиғини айтаман, Оливер Шаркич бундай футболга мослашиши учун бироз вақт керак. У жамоага дунёнинг бошқа бурчагидан келди. Бошқа мамлакат, бошқача футбол. Унга вақт керак. Мисол учун, Азиз Турғунбоев жамоага мослашиши учун олти ой вақт кетди. У ҳам бошида қийналганди. Ҳозир эса Турғунбоев аввалгидан бошқача кўринишда. Шаркичга ҳам вақт керак. Бу менинг шахсий фикрим, албатта. 

- Камен Хаджиевнинг ўйинидан қониқиш ҳосил қилмоқдамисиз? Унда ҳужум бошлашда бироз камчиликлар кўзга ташланди...

- Камен Хаджиев  ва Ларин жуфтлиги ўйнаган охирги ўйинларга эътибор қаратадиган бўлсак, биз ушбу ўйинларда ҳали гол ўтказмадик. Мен бу ҳимоячилардан талаб қиладиган энг асосий жиҳат ҳам айнан қуруқ ўйин. Иккинчидан, ҳар футболчи айнан ўзига белгиланган вазифани бажариши керак. Албатта, агар бўшлиқлар бўладиган бўлса, биз ҳимоячиларга ҳужум бошлашларига ва олдинга ўтишларига кўрсатма берамиз. Аммо баъзида бунга кўп берилиб кетиш керак эмас.

- "Пахтакор"да етарлича ҳужумчилар бор. Лекин ҳужумларни якунлашда муаммо юзага келди. Бунинг сабаби нимада?

-Биз бу муаммо билан мавсум бошланмасдан бери курашиб келмоқдамиз. Шунга қарамасдан, ҳали ҳам қилиниши керак бўлган ишлар бор. Асосий муаммо концентрацияни жамлаш ва сўнгги пас беришда бўлмоқда. Бунда биз сифатлироқ ҳаракат қилишимиз керак. Бизда яна Мираҳмадов бор. У ҳали ҳам ўзида оғриқ сезмоқда. Бироқ кейинги ўйингача у тайёр бўлиши кутилмоқда.

-"Пахтакор" кучли академияга эга. Бош мураббий бизга бу йил ҳам янги номларни тақдим қила оладими?

-Албатта, биз буни ҳисобга олганмиз. Мавсум давомида кўпчиликка имконият бериб борамиз. Бугун Руслан ўйнади. Диёр Холматов, Аббосбек Файзуллаев ва Аббос Эргашбоевда ҳам имкониятлар бўлади. Биз ҳар сафар ёш ўйинчиларга имконият берамиз. Бу табиий равишда бўлади. Агар ёш футболчи машғулотларда ўзини кўрсатса, у албатта майдонга тушади. Агарда қайсидир ёш ўйинчини тўлиқ майдонга туширадиган бўлсак ва у ўзини кўрсата олмаса, бу менга ва айнан ўша ўйинчига катта босимни юклайди. Ёшлар жамоасини тўлиқ кузатиб бормоқдаман. Бундан ташқари, бизда яна 3-4 нафар ўйинчи бор. Улар катта жамоа билан машқ қилишмоқда.

-Кримец кетганидан сўнг Аъзамов сардор бўлиши айтилганди. Бу жараён қандай кечди?

-Сардорни мен танламадим. Буни жамоани ўзи ҳал қилади. Улар ўзаро маслаҳатлашиб, Азамовни танлашди. Жамоа футболчилари доим бирга, улар буни ўзлари ҳал қилишади. Шерзод ҳозир ўйнамаган бўлса ҳам у биз учун жуда муҳим ўйинчи.

-Марказдан ҳужум бошлаш муаммолигича қолмоқда. Шу ҳақида гапирсангиз...

-Яхши савол. "Динамо"га қарши ўйинда ҳам кузатган бўлишингиз мумкин. Биз марказдан ҳужум бошламоқчи бўлган пайтимизда улар марказга блок қўйишмоқда ва ҳужумларимиз бошланмасданоқ уларни тўхтатишга уринишмоқда. Машғулотларда биз айнан марказ орқали ҳужумлар уюштириш устида ишламоқдамиз. Бизнинг жамоа креатив бўлиши керак. Ранг-баранглик лозим. Мунтазам равишда қанотлар ёки марказдан ҳужумга ўтишимиз керак. Бунинг учун бўшлиқ бўлиши керак. Агар бўшлиқ бўлмаса, биз ўзимиз уни яратишимиз керак. Айнан шу бўшлиқлар пайдо бўлганидан сўнг бизда ҳужум учун имкониятлар бўлади.

Rating: -10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика