Скалони Аргентина терма жамоасини бошқаришда давом этади News

Скалони Аргентина терма жамоасини бошқаришда давом этади

Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони 2026 йилгача жамоани бошқаради, дея хабар қилди Аргентина Футбол Ассоциацияси (AFA) раҳбари Клаудио Тапия Twitter саҳифасида.

Тапия федерация бундан кейин ҳам терма жамоани ривожлантириш бўйича кенг қамровли лойиҳага эътибор қаратишини маълум қилди.

44 ёшли Скалони ЖЧ-2018 дан сўнг Аргентина терма жамоасини Хорхе Сампаолидан қабул қилиб олганди. Аргентина терма жамоаси 2021 йилда Америка Кубогини қўлга киритди. Шунингдек, аргентиналиклар ЖЧ-2022 финал босқичига йўлланма олишди.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика