Latest news

22:00А Серия. "Ювентус" "Удинезе" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  0 21:57АПЛ. "Ливерпуль"дан камбэк, "Ман Сити" эса меҳмонда мағлубиятга учради  8 21:41ЦСКА — "Спартак". Файзуллаев Москва дербисини асосий таркибда бошлайди  0 21:00Лига 1. "Ланс" ва Ҳусанов Парижда ПСЖ меҳмони бўлмоқда, ҳисоб 4-дақиқадаёқ очилди (онлайн ҳисоб)  28 20:34"Ювентус" тўрт футболчига қизиқиш билдирмоқда, улар орасида ПСЖ аъзоси ҳам бор  0 19:37"Локомотив" - "Рубин". Ашурматов асосий таркибда  0 19:27АПЛ. "Арсенал" мағлубиятга учради  9 19:25Денис Коростиченко: "Кетма-кет иккинчи ўйинда бир хил хато туфайли гол ўтказиб юборяпмиз"  0 19:18"Ливерпуль" - "Брайтон", "Борнмут" - "Манчестер Сити" учрашувлари учун асосий таркиблар эълон қилинди  7 19:16Суперлига. "Динамо" супер ва автоголлар эвазига "Қизилқум"ни мағлуб этди  9 18:39Сергей Лушчан: "Футболчи индивидуал хатога йўл қўйяптими, демак унинг маҳорати бўйича саволлар бор. Мақсадлар масаласи бўйича муваффақиятсиз мавсум бўлгани аниқ"  5 17:28U19 чемпионати. "Пахтакор" 3 дақиқада киритилган 2та гол эвазига чемпион бўлди  8 17:11Суперлига. "Олимпик" - "Навбаҳор" 1:2  0 16:54Суперлига. Жамшид Болтабоевнинг дубли "Навбаҳор"га "Олимпик" устидан ғалаба келтирди  11 16:33Эшитдик-да! "Истиқлол" - "Пахтакор" ўйини нейтрал давлатда эмас Эронда бўлади  4

"Сизни ҳеч ким севолмайди менингдек". Де Росси мухлислар билан хайрлашди News

"Сизни ҳеч ким севолмайди менингдек". Де Росси мухлислар билан хайрлашди

Бугун 35 ёшли Даниэле де Росси "Рома"даги сўнгги ўйинини ўтказади – у бутун карьерасини жонажон клубида олиб борди.

У ҳали футболчилик фаолиятини якунламади. Бироқ 2001 йил, профессионал фаолиятини бошлаганидан буён, уни қўллаб-қувватлаган мухлислари билан хайрлашмай кета олмади.

"Рома"нинг расмий сайтига Даниэленинг болаликдаги сурати жойланиб, қуйидаги гаплар битилди:

— "Нимадан бунчалик хурсандсан, болакай?"
— "Бахтлиман!"
— "Хоп, нимадан?"
— "Чунки энди менга "Рома"нинг формаси бор!"
— "Бу ҳақиқий эмас, шекилли?"
— "Тўғри, ҳақиқий эмас. Холам футболкамга номер тикиб берди"
— "Агар мен сенга келажакда унинг ҳақиқий формасини 600 мартадан кўпроқ киясан десам, нима дейсан?"
— "Уни бир марта кийишим ҳам менга катта қувонч бағишлайди".

Ўзимнинг болаликдаги суратимга қараб, қанчалик омадли эканимни тушуняпман. Тўғри, ўтган йиллар машаққатли, аммо кутилмаган воқеаларга бой бўлди. Мен жимгина кетмоқчи эмасман. Менинг "раҳмат сизларга" деган сўзларим, оддий бир гап эмас. Мени буни чин қалбимдан айтяпман. Барчага миннатдорчилик билдиришга ижозат бергайсизлар:

Сенсининг оиласи ва президент Паллоттага алоҳида ташаккур! Тригорияда ишлаган ва ишлаётган эркак ҳамда аёллар, мен билан фаолият юритган мураббийларга раҳмат. Барчаси менга муҳим ва керакли нарсаларни ўргатган.

Соғлиғимга катта эътибор берган шифокорлар ҳамда Дамиано Томмази – шубҳасиз, агар у бўлмаганида мен ушбу клубда бу қадар узоқ ўйнай олмаган бўлардим — раҳмат.

Жамоадошларим. Мен уларни жуда ҳам яхши кўраман — чунки улар менинг оилам. Тригория кийиниш хонасидаги арзимас бўлиб кўринган нарсаларни ҳам жуда соғинаман.

Менда ўзига хос бир жиҳатни сезган Бруно мени бу клубнинг фантастик академиясига олиб келди. Мен август ойида Симоне (Беккаччоли, "Рома"нинг видео таҳлилчиси. Де Росси у билан клуб академиясида бирга ўйнган) ҳамда Манчони (Эмануэле Манчини, у билан ҳам академияда тўп тепган) учратиб қолгандим. Ўша пайтдан бери биз қалин дўстлармиз.

Раҳмат, Давиде Астори! Руҳан мен билан бирга эканингга ишонаман. Раҳмат, Франческо. У менга сардорлик боғичини берган. У ҳақиқий жамоа сардори ва ажойиб ўйинчи эди. Ҳаммага ҳам 16 ёшида кумири билан ўйнаш насиб этавермайди. Мен энди ушбу боғични шеригим Алессандрога топширмоқчиман. У бунга лойиқ.

Менга яхши тарбия берганликлари учун ота-онамга алоҳида ташаккур! Ҳар куни уларнинг айтганларини қилишга ҳаракат қиламан: ёқмаган ишни бажарма ва муҳтожларга ёрдам бер.

Остия ва унинг аҳолисига раҳмат. Шунингдек, "Рома"нинг ҳар бир ишқибозига раҳмат! Ташаккур, мухлисларим. Сизларнинг менга бўлган ишончингиз ва муҳаббатингиз юқори чўққиларга эришишимда катта ёрдам берди.

Мен бир неча йил аввал, 26 май куни, энди бошқа табассум қилмасам керак деб ўйлагандим (шу куни "Рома" Кубок финалида "Лацио"га мағлуб бўлган). Лекин менга бўлган муҳаббатингизни кўриб, яна ўзимда куч топдим. Менга қиладиган энг катта совғангиз, барча оғриқ ва ғазабни ортда қолдириб, яна шонли клуб - "Рома"ни қўллаб-қувватлашдан тўхтамаслик!".

Сизни ҳеч ким севолмайди менингдек! Кўришгунча.

Ҳурмат билан Даниэле Де Росси!


Нозима Зарипова таржимаси

Rating: +33   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика