Latest news

02:17ЖЧ-2026 саралаши. Нидерландия ва Австрияда ғалаба, Албания ва Сербия ўртасидаги баҳсда ҳисоб очилмади  1 01:17Флик 36 ёшли футболчини "Барселона"да кўрмоқчи  5 00:03ЖЧ саралаши. Англия Андоррага биттагина гол ура олди  4 23:26Гарначо МЮни тарк этади. Вингерга қайси клублар қизиқмоқда?  2 22:50Дембеле жароҳат олди  0 22:07"Барселона" тер-Штегендан қутулишни истамоқда  6 21:59Назорат ўйини. "Насаф" - "Сўғдиёна" баҳсида 7та гол урилди  1 21:40Григорий Колосовский: "Биз жуда ёмон ўйнадик. Рақиблар ғалабага яқин эди"  2 21:20Айбек Нурбаев: "Биз икки очко йўқотдик"  1 20:55Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Қатар терма жамоаси сафида ўзгариш  26 20:25"Локомотив" меҳмонда "Жайхун"ни мағлуб эта олмади  4 19:58"Реал" ва "Бавария" Доннарумма учун курашга киришиши мумкин  3 19:14"Фенербахче" Де Брюйне учун курашга қўшилди  5 18:27Расман: "Интер" 25 млн евролик трансферни амалга оширди  2 17:56ПФЛ: Ўзбекистоннинг 17 та клуби ОФК лицензиясига эга чиқди  1

"Сизлар туфайли мен футболчи сифатида ўсдим ва энг яхши хислатларимни кўрсатишга муваффақ бўлдим". Бобир Абдихолиқов "Энергетик-БГУ" билан хайрлашди News

"Сизлар туфайли мен футболчи сифатида ўсдим ва энг яхши хислатларимни кўрсатишга муваффақ бўлдим". Бобир Абдихолиқов "Энергетик-БГУ" билан хайрлашди

Хабарингиз бор, Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Бобир Абдихолиқов "Энергетик-БГУ"дан кетди.

У Инстаграмдаги саҳифасида Беларусь клуби билан хайрлашди.



"Ҳурматли "Энергетик" мухлислари, мураббийлари, ходимлар ва жамоага бефарқ бўлмаган барча инсонлар!

Бирга ўтказган вақтимиз учун барчангиздан миннатдорман. Бир ярим йил ичида ҳар бирингизни яхши кўриб қолдим. Ажойиб Минск ва бутун Беларусь ҳар доим хотирамда қолади.

Мен билан биргаликда майдонда ҳаракат қилган ҳар бир клубдошимга раҳмат айтаман. Барчангизга фаолиятингизда омад ёр бўлсин. "Буқа" тасвири туширилган либосда сизлар билан ўйнаш мен учун шараф эди. 

Астойдил қўллаб-қувватлаганингиз учун ташаккур. Ҳар қандай натижа ва об-ҳаво шароитижа "Энергетик" ўйинларига келиб, бизни олдинга бошладингиз.

Владимир Белявский, Павел Роднёнок ва уларнинг мураббийлар штабига раҳмат. Сизлар туфайли мен футболчи сифатида ўсдим ва энг яхши хислатларимни кўрсатишга муваффақ бўлдим.

"Энергетик"да биринчи кунданоқ менга кўмаклашган Анатолий Иванович Юревичга алохида раҳмат. Сиз берган сабоқлар фаолиятим сўнгига қадар менга асқатади. Мен учун кўп вақт сарфладингиз, бу учун сиздан жуда миннатдорман.

Николай Николаевични алоҳида ажратиб кўрсатган бўлардим. Сизнинг кийиниш хонасидаги энергиянгизни ҳеч қачон унутмайман. Сиз нафақат биринчи даражали мураббий, балки қойилмақом мотиватор ҳамсиз!

Унутилмас дамларни ўтказдим. Биз биргаликда кўп нарса қилдик, биздан кутмаган нарсаларни ҳам амалга ошира олдик. Бироқ энг асосийси, ўзимизга ишондик. "Энергетик" клуб йўлида меҳнат қилаётган ходимлар ва жамоадаги зўр атмосфера туфайли муваффақиятга эришди.  

"Энергетик" менга кўп нарса берди. Умид қиламанки, мен ҳам клубга боримни бера олдим. 

Келажак учун катта мақсадларни кўзлаган ҳолда "Энергетик"ни тарк этяпман. Клубга фақат омад тилайман ва жамоа натижаларини кузатиб боришга ваъда бераман. "Энергетик" юрагимдан алоҳида жой эгаллади. 

Ҳаммангизга раҳмат!", – дейилади ҳужумчининг хайрлашув мактубида.

Эслатиб ўтамиз, 25 ёшли форвард Беларусда чемпионатнинг энг кучли футболчиси, мавсум тўпурари ва лиганинг энг яхши ҳужумчиси деб топилган эди.

Мбаппе – 2022 йил тўпурари. Абдихолиқов Жиру билан бир қаторда (IFFHS)

Rating: +12   
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика