Latest news

16:05"Globe Soccer Awards" йилнинг энг яхши футболчиси номига даъвогарлар эълон қилинди — олти карра совриндор Роналду рўйхатдан жой олмади  2 16:00Суперлига. "Шўртан" – "Бухоро" 0:0 (матнли трансляция)  1 14:50Суперлига-2026. Учрашувлар интенсивлигини ошириш масаласида навбатдаги қадамлар  1 14:43ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-17 Жаҳон чемпионати. Италия - Ўзбекистон (3:2)  0 14:34Суперлиганинг 29-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  0 14:04"Қўқон-1912" жамоасига совриндор бўлиш вазифаси қўйилди  5 13:44Максим Шацкихга қирғиз клуби қизиқиш билдирмоқда  6 13:19Дино Дзофф Италия Норвегияга ютқазгани ҳақида: "Бунга сабаб - А Серия. Темп секин, ҳакамлар хуштак чалаверишади"  4 12:35ЖЧ-2002даги энг катта сенсация ёдингиздами?   17 12:35Ўзбекистон U-14 терма жамоаси собиқ устози энди катталар терма жамоасида бош мураббий  3 12:03Отабек Шукуров: "10 киши бўлиб қолган Эронни юта олмаганимизда роса гапиришган эди. Мана бугун 10 киши бўлиб Эронни мағлуб қилдик"  19 11:38Ҳудуди Хива туманига тенг бўлган мамлакат ЖЧ-2026га чиқди  23 10:47Суперлига. Бугун 29-турга старт берилади  0 10:22Ўзбекистон U-17 га иккита гол урган футболчи баҳс ҳақида фикр билдирди  2 10:02Қитъалараро плей-офф босқичи. Ироқ яна битта учрашувда ғалаба қозонса, ЖЧга йўл олади  4

"Сити" Гюндоганга босим ўтказяпти, "Барселона" эса ҳавотирда News

"Сити" Гюндоганга босим ўтказяпти, "Барселона" эса ҳавотирда

"Манчестер Сити" Илкай Гюндоганни клубда олиб қолмоқчи.

Олдинроқ, 32 ёшли ярим ҳимоячи "Барселона"га ўтишга яқин эканлиги эълон қилинганди.

Маълумотларга кўра, "Манчестер Сити" шартномаси 30 июнда якунланадиган Илкайни жамоада сақлаб қолмоқчи. Клуб шартномани 2 йилга узайтириш учун футболчига босим ўтказяпти. Буни Пеп Гвардиола хоҳлаяпти.

"Шаҳарликлар" Гюндоганга бўлган муносабатини ўзгартиришди ва энди "Барселона" футболчининг қарори ўзгариши мумкинлигидан ҳавотирланяпти.

Германия терма жамоаси хавбеки келаси ҳафтада якуний қарор қабул қилишини айтди. Ҳозир унинг қўлида 4та шартнома бор: "Манчестер Сити", "Барселона", "Арсенал" ва Саудия Арабистонидан.

"Кўк-анорранглилар" Илкайга 3 йиллик битим, бироқ кам маош таклиф қилмоқда, энг катта маошни Саудия клуби таклиф қиляпти.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика