Latest news

21:45CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси 4:0  3 21:26CAFA Nations Cup. Ўзбекистон 10 киши бўлиб қолган Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда енгди. Финалдаги рақиб – Эрон  211 21:13ЛаЛига "Барселона"га рухсат берди  0 21:10Ўмон терма жамоаси мураббийи: "Кўплаб вазиятлар яратдик, аммо бор-йўғи иккита гол урдик"  6 20:54Ровшан Мередов: "Ушбу мусобақа орқали мундиаль иштирокчисига қарши ўйнадик"  1 20:23Саудия Арабистонининг икки клуби МЮ ҳимоячисига қизиқмоқда  1 19:46"Реал" собиқ ходими "Ньюкасл" бош директори бўлди  0 19:19Фарруҳ Сайфиев дисквалификация қилинди  13 18:55CAFA Nations Cup. Ўмон сўнгги дақиқадаги гол эвазига Туркманистонни таслим этди ва вақтинчалик гуруҳ етакчисига айланди  50 18:39"Қатар СК" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  0 18:08Хаби Алонсо "Реал" скаутига нидерландиялик футболчини кузатиб бориш топшириғини берди  1 17:39Англия терма жамоаси ҳимоячиси жароҳат олди ва "Манчестер Сити" ихтиёрига қайтди  2 17:18Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Арманистондан устун келди  3 16:48Трент "Ливерпул"дан "Реал"га ўтиши ҳақида: "Ҳаётимдаги энг оғир қарорлардан бири"  5 16:20"Ноттингем Форест" ҳужумчиси Саудия Арабистони жамоасига ўтадими?  0

Сирожиддин Раҳматуллаев: “Машъал” тарбияланувчиси бўлганимдан фахрланаман” News

Сирожиддин Раҳматуллаев: “Машъал” тарбияланувчиси бўлганимдан фахрланаман”

“Машъал” футбол мактабидан етишиб чиққан бир қатор истеъдодли футболчиларимиз бугун нафақат юртимизда балки, Осиё мамлакатларининг бир қатор чемпионатларида муваффақиятли тўп тепиб келмоқдалар.

Ана шундай футболчиларимиздан бири бўлган ва айни пайтда Малайзия чемпионатида тўп тепаётган футболчи, Сирожиддин Раҳматуллаев билан қисқа суҳбат уюштирдик.

- Мен болалигимдан футболга қизиқардим, миллионлар ўйинига меҳрим бўлакча эди. Футболчи бўлишимга дадам сабабчи бўлганлар, 8 ёшимдаёқ футбол сир асрорларини ўргана бошладим ва 2007 йил февралида мен учун қадрдон “Машъал” академиясига келганман. Академиядаги устозларим Борис Серостанов ва Вадим Шодиматов мени ҳақиқий профессионал футболчи бўлиб етишиб чиқишимга ўз хиссаларини қўшишди. Бир сўз билан айтганда «Машъал”дан қарздорман ва ушбу клубда таҳсил олганим билан фахрланаман, - дейди Раҳматуллаев.



- Сиз Малайзиянинг “Bola Sepak ATM”  жамоаси аъзосисиз бу жамоадаги имкониятларни қандай баҳолайсиз?

- Жамоамда мени ҳамма шароитлар ва қулайликлар тўлиқ қониқтиради. Аввалига кўникиш бироз қийин бўлди энди эса анча мослашиб олдим.

- АТМ да қайси чизиқда тўп сураяпсиз?
- Аввалдан ўзи ярим ҳимоячи бўлганман, ҳозир ҳам айни шу чизиқда ўйнаяпман, бу менга ёқади.

- “Машъал” сафидаги дебютингизни эслай оласизми?
- Ҳа бу кечагидек эсимда, 2012 йил Фарғонада “Нефтчи”га қарши бўлиб ўтган баҳсда мени ўша вақтдаги мураббий Фомичов асосий таркиба майдонга туширганди.

- “Bola Sepak ATM” билан янги шартнома имзоладингизми.
- Мен Яқинда “Bola Sepak ATM” билан янги шартнома имзоладим. Кеча Малайзия премьер-лигасида дебют учрашувимни ўтказдим.

- Келажакдаги режаларингиз қандай?
- Келажакда “Машъал” сафида Ўзбекистон чемпиони бўлишни орзу қиламан.


Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика