Latest news

20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  0 19:48Абрамович футбол клубига эгалик қилишни хоҳламаяпти  1 19:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Корея Кувайт дарвозасига 4 та тўп киритди  2 18:26Осиё Кубоги-2027 саралаши. Тожикистон Филиппин билан муроса кўчасини танлади  1 18:00ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон – Қатар (матнли трансляция)  233 17:51ЖЧ-2026 саралаши. Осиё гранди Индонезияни "савалади", Хитой сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  4 16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  4 16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0 15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  5 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 14:43Ислом Иномов "Бунёдкор"ни тарк этди  2 14:14Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!  30 14:00Тариқ Салмон: "Рақибимиз ўз юртбоши кўз ўнгида мағлуб бўлишни истамайди"  6 13:43"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси жамоани тарк этди  2 13:15Бекзод Маматқулов Ўзбекистон футзал федерациясида йиғилиш ўтказди. Унда Элибоев, Свиридов, Раҳматов ва бошқалар қатнашди  1

Сирож Мелиев: “Вазиятларимиздан тўлиқ фойдалана олмадик” News

Сирож Мелиев: “Вазиятларимиздан тўлиқ фойдалана олмадик”

Про лига 14-туридан ўрин олган “Бухоро” – “Янгиер-қурувчи” (3:1) учрашувидан кейин мезбонлар футболчиси Сирож Мелиев фикрларига қулоқ тутдик.

Маълумот учун, Мелиев биринчи даврани айнан “Янгиер-қурувчи” сафида ўтказган ва давралар оралиғида “Бухоро”га кўчиб ўтганди. 

- Биз мазкур беллашувга астойдил тайёргарлик кўрган эдик. Буни эса майдонда кўрсата олдик. Ҳисоб янада йирик тарзда якунланиши мумкин эди. Лекин кўплаб имкониятларимиздан фойдалана олмадик. Худога шукрки, иккинчи даврани ўз мухлисларимиз қаршисида ғалаба билан бошладик. Қолган ўйинларга ҳам тайёргарликни давом эттирамиз.

“Бухоро”га ўтиши хусусида

- Аввало “Янгиер” жамоаси раҳбарияти ва мураббийларига мени тўғри тушунгани учун миннатдорчилик билдираман. Давралар оралиғи вақтида “Бухоро”дан таклиф тушди. Бош мураббий Ҳаким Фузайлов билан илгари бирга ишлаганим сабабли, шахсан ўзлари мени ўз жамоасига таклиф қилди. Биласиз, жамоа яна Суперлигага қайтишни режалаштирмоқда. Шу сабаб жамоани алмаштиришга қарор қилдим. 

Суперлига йўлланмаси учун кураш хусусида

- Жамоадаги барчанинг мақсади “Бухоро”ни яна Суперлигага қайтариш ҳисобланади. Буни барчамиз яхши биламиз ва тушуниб турибмиз. Олдинда турган ўйинларда ижобий натижалар орқали вазифани бажара оламиз. 

Охирги вақтларда тез-тез жамоа алмаштириши борасида

- Тез-тез жамоа алмаштириб туриш ҳеч қайси футболчига ҳам ёқмаса керак.  Бунга сабаб биздаги клубларнинг келажак учун тузган режалари узоқ йиллик бўлмагани дея оламан. Одатда, клубларимиз ўз олдига бир йиллик режа тузади ва шунинг учун футболчилар билан ҳам бир йиллик шартнома қилинади.  Янги мавсумда эса жамоада янги ҳомий, раҳбарият алмашади. Қолаверса, мураббийларни алмаштиради. Қарабсизку, футболЧилар ҳам шу тартибда яна янги жамаога йўл олишмоқда. Агар жамоа ўз олдига режа тузиб, узоқ йиллик мақсадларни қўйганида эди,  футболcиларни ҳам шунга қараб танлаб узоқ йиллик битим имзолаган бўларди.

Ҳар бир футболчи клуб билан узоқ йиллик шартнома қилиб, жамоа учун борингизни беришга ва содиқлик билан мухлисларини хурсанд қилишни истайди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика