Latest news

01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  1 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  17 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  3 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  55 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  69 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  4

Сирож Ҳамроев: "Голлар ураяпмиз, энди ғалаба қозонишимиз ҳам керак" News

Сирож Ҳамроев: "Голлар ураяпмиз, энди ғалаба қозонишимиз ҳам керак"

"Машъал" - "Металлург" 1:3 учрашувидан сўнг "Машъал" клуби ҳимоячиси Сирож Ҳамроев ўйин ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

"Биласизми, нима десам экан. Қандайдир фикр билдириш ҳам қийин ҳозир. Бир неча йилдан буён жамоамиз мавсумни ғалати бошламоқда. Ўтган икки йилда ҳам мавсумни кўтаринки бошлай олмагандик ва кейинчалик ўз ўйинимизни топиб олдик. Бу йил ҳам ана шундай тушунмовчиликлар бўлмоқда.

Жамоа голлар урмоқда лекин негадир ушлаб олишни уддалай олмаяпти. Энди ғалаба ҳам керак. Бунга мавсум боши билан боғлиқ бўлиши мумкин. Турдан-турга ўйинимизни топиб олишимиз керак. Бизда шаклланган жамоа бор.

Орқа чизиқда тушунмовчиликлар бўлди. Дарвозабон ярим жамоа ва ҳимоячиларни бирдек огоҳлантириб туриши керак. Биринчи навбатда омадсизликка учрадик дея оламан. Ўйлайманки кейинги учрашувларда мухлисларни хурсанд этамиз.

Ҳозир жароҳатдан тикланиб қайтдим. Соғлиғим борасида ҳаммаси жойига тушди. Кейинги учрашувларда хатоларимизни тўғрилашимиз шарт", - дейди Сирож Ҳамроев.

"Машъал" матбуот хизмати

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика