Симеоненинг фикрича, "Атлетико" Чемпионлар лигаси плей-офф босқичига чиқа олади
25 nov 2021 21:11
News
Симеоненинг фикрича, "Атлетико" Чемпионлар лигаси плей-офф босқичига чиқа олади
Ҳозирча "матрасчилар"га ҳеч нарса кафолатланмаган.
“Чемпионлар лигасида барча учрашувлар қийин кечади. Мен ҳар қачонгидан ҳам оптимистман, чунки биз ҳали сафдамиз ва бу муҳим. Жамоа сўнгги турда “Порту”га қарши яхши ўйин кўрсатади. Чемпионлар лигаси хатоларни кечирмайди. Ким бунга лойиқ бўлса, ўша плей-оффга йўл олади", – дея мутахассиснинг сўзларини келтирди "Марcа".
“Атлетико” ҳозир 4 очко билан "B" гуруҳида 3-ўринни эгаллаб турибди. "Матрасчилар" ўзларидан 1 очко кўп тўплаган 2-ўриндаги "Порту" устидан ғалаба қозонган тақдирдагина плей-оффга чиқишлари мумкин бўлади. Шунингдек, испанияликларга "Милан"нинг "Ливерпуль"га қарши ўйинда очко йўқотиши муҳим.
Link :
Source : Marca
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments