Latest news

09:01Жозе Моуринью ишга қайтишга яқин. У янги жамоаси билан деярли келишувга эришди  0 08:26«Байер» раҳбарияти футболчиларга чемпионлик узукларини совға қилди  1 08:10МЛС. "Интер Майами" - "Ди Си Юнайтед" 1:0  0 08:05Серия А. "Торино" - "Милан" 3:1  0 08:00МЛС. Сўнгги дақиқаларда киритилган ягона гол «Интер Майами»ни биринчи ўринга олиб чиқди  0 07:55Серия А. "Лечче" - "Аталанта" 0:2  0 07:50Бундеслига. "Боруссия Д" - "Дармштадт" 4:0  0 07:45Бундеслига. "Хоффенхайм" - "Бавария" 4:2  0 07:40Бундеслига. "Байер" - "Аугсбург" 2:1  0 07:35Суперлига. Бугун Наманганда даҳшат ўйин бор  13 01:45"Манчестер Юнайтед" "Бавария" собиқ футболчисига қизиқмоқда  1 01:13Роналду Фьюри ва Усик жанг қиладиган Ар Риёддаги аренага келди  6 00:44"Барселона" собиқ футболчиси "Бавария"га ўтиши мумкин  0 00:02Роналду Усик – Фьюри жангига ташриф буюради. Унинг ёнида Жошуа ўтиради  7 23:31"Байер" мавсум стартидан бери 51та мағлубиятсиз ўйин ўтказди – 42 ғалаба ва 9 дуранг. Олдинда иккита баҳс қолди  6

Симеоне Жоау Феликснинг кетишини талаб қилмоқда News

Симеоне Жоау Феликснинг кетишини талаб қилмоқда

Футболчи ҳозир ижара асосида "Барса"да ўйнамоқда.

Мадриднинг "Атлетико" клуби бош мураббийи Диего Симеоне энди ҳужумчи Жоау Феликсни ўз жамоаси футболчиси сифатида кўрмайди.

24 ёшли португалиялик жорий мавсум ижара асосида "Барселона"да ҳаракат қилмоқда. Симеоне Феликсдан ёзги мавсумолди йиғини бошланишидан олдин Мадрид клубини тарк этишини талаб қилмоқда. Бу ҳақда Sport.es хабар берди.



Манбага кўра, Ла Лиганинг 29-туридан ўрин олган "Атлетико"нинг уй стадиони "Цивитас Метрополитано"га сўнгги ташрифи чоғида Феликс аллақачон мадридликлар жамоасининг баъзи футболчилари билан хайрлашган. Таъкидланишича, Феликс "Атлетико"нинг аксарият футболчилари билан илиқ муносабатда бўлмаган.

Феликс ушбу мавсум барча турнирларда 34 та ўйинда қатнашиб, 9 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Rating: +8   

Comments

   
26 mar 01:30:35
Liverol Motor Oil
Феликс Барсага зур тушди.
Шунчаки мавсум охирида камроқ пул тулаш учун унга кам уйин амалиёти берилмоқда.
Мавсум бошида голлар ва голли паслар беришни бошлаб юборганда Атлетико катта пул хохлаб қолишидан хавотирга тушишди Барса эгалари.
Мавсум охирида сотиб олса хам хеч ажабланмайман
   
25 mar 17:23:45
Bukhoriy
Шу болани Милан олса яхши бўларди...
   
25 mar 16:11:52
Ўзбек футболининг муҳлиси
Эссиз, 127 лимон евро
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика