Силва АПЛ тарихида 39+ ёшида гол урган тўртинчи футболчи бўлди
13 nov 2023 09:26
News
Силва АПЛ тарихида 39+ ёшида гол урган тўртинчи футболчи бўлди
“Челси” клубининг бразилиялик ҳимоячиси Тиаго Силва Англия премер-лигасининг 12-тури доирасида “Манчестер Сити”га қарши ўйинда (4:4) голлардан бирини киритди.
Шу тариқа, АПЛ тарихида 39+ ёшида гол урган тўртинчи футболчи бўлди. Унга қадар Дин Уиндасс, Тедди Шерингем, Райан Гиггз каби футболчилар 39+ ёшида АПЛда гол уришни уддалашган.
Эслатиб ўтамиз, 39 ёшли Силва "Челси"га 2020 йилда келиб қўшилган. Бу вақт ичида бразилиялик ҳимоячи Лондон клуби сафида 127 та учрашувда қатнашиб, 6 та гол ва 4 та голли узатмани амалга оширган.
Жорий мавсумда бразилиялик барча турнирларда 12та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урган. Футболчининг Лондон клуби билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.
Link :
Source : championat.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Comments