Latest news

12:10"Арсенал" 75 млн еврога форвард харид қилмоқчи  3 11:41"Реал" Родриго кетган тақдирда, унга эҳтимолий ўринбосар топди  2 11:17"Манчестер Юнайтед" мағлубиятлар сони бўйича клуб антирекордини янгилади  2 10:52“Ливерпуль" “Челси“ форварди билан шартнома имзоламоқчи  4 10:25“Манчестер Сити“ Тижани Рейндерсга қанча таклиф қилгани маълум  1 09:56МЮ Рэшфордга нарх белгилади  1 09:28“Ливерпуль“ 20 ёшли футболчига 60 миллион фунт беришга тайёр  2 09:00“Барселона“нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум  22 08:35“Байер“ Флориан Вирцга нарх белгилади  4 08:05Суперлига. "Сурхон" — "Сўғдиёна" 2:1  2 08:03Аморим навбатдаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  10 07:33Суперлига. Бугун 3 та учрашув бўлиб ўтади  6 02:15АПЛ. "Челси" ўз майдонида "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилди  13 02:09Иван Бошкович: "Жамоага қандай фактор етишмаётганини биламан, бироқ буни тушунтириб беришим жуда қийин"  4 01:26АПЛ. "Тоттенхэм" яна мағлуб бўлди, бу сафар "Астон Вилла"га  2

Сидиқов ва Рибкиннинг трансфер ҳуқуқи энди "Қўқон-1912"га тегишли! News

Сидиқов ва Рибкиннинг трансфер ҳуқуқи энди "Қўқон-1912"га тегишли!

Ўзининг ажойиб ўйинлари билан мухлислару-мутахасисларнинг назарига тушган иқтидорли ярим ҳимоячи Жавоҳир Сидиқов “Қўқон-1912” жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди.

Ўтган мавсумда “Пахтакор” жамоасидан ижара асосида олинган Жавоҳир Олий лигадаги дебют ўйинини айнан “Қўқон-1912” жамоасида ўтказди. Бош мураббий Нўъмон Ҳасанов унга қўрқмасдан имконият бериб, чин маънодаги иқтидорни кашф қилди десак муболаға бўлмайди.
Ўзбекистоннинг турли терма жамоаларида ҳам ўзининг чиройли ўйинларини намойиш қилиб келаётган Жавоҳир Сидиқовнинг трансфери ҳуқуқлари энди жамоамизга тегишли бўлди.

Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси уни эркин агент сифатида жамоамизга қўйиб юборди.
Шунингдек “Пахтакор”дан ижарага олинган дарвозабон Никита Рибкин хам эндиликда ҳуқуқий жиҳатдан жамоамизга тегишли бўлди. Клубимиз Рибкиннинг трансфер ҳуқуқларини “Пахтакор”дан сотиб олди.

“Пахтакор” жамоасидан ижарага олинган яна бир футболчи Андрей Сидоров эса, икки томоннинг келишувига асосан ўз жамоасига қайтиб кетди. “Пахтакор” Андрей Сидоровни Самарқанднинг “Динамо” жамоасига ижарага берди.

Шу ўринда “Пахтакор” жамоасининг янги раҳбариятига клубимиз раҳбарияти ва мухлисларимизнинг талаб ва истакларини инобатга олиб юқоридаги трансферларга розилик билдиришгани учун, жамоамиз раҳбарияти ва мухлисларимиз номидан миннатдорчилик билдирамиз.

Биз юқоридаги ҳар уччала футболчиларга келгуси фаолиятларида омад тилаймиз!

Rating: +34   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика