Швеция жаҳон чемпионатига чиқа олмаса Хамрен ишдан кетади
19 nov 2013 13:52
News
![](https://championat.asia/upload/storage/107470_original.jpg)
![](/upload/storage/107470_220.jpg)
Швеция жаҳон чемпионатига чиқа олмаса Хамрен ишдан кетади
Швеция терма жамоаси бош мураббийи Эрик Хамрен агар термани ЖЧ-2013га олиб чиқа олмаса, ўз вазифасидан озод этилади.
Португалияга қарши илк ўтиш учрашувида шведлар меҳмонда 1:0 ҳисобида мағлуб бўлиб қайтишди.
Хамреннинг терма жамоа билан шартномаси йил сўнггигача мўлжалланган. Агарда Швеция Бразилия йўлланмасини қўлга киритмаса шартнома муддати узайтирилмайди.
"Бунақаси менинг фаолиятимда, бир неча бор бўлган. Клубарда ишлаб юрганимда ҳам шунақа вақтлар бўлганки, ютқазишдан бошқа йўл йўқ экани, акс ҳолда ишдан бўшашимни билиб турганман. Бироқ ҳозир бу ҳақида ўйламаяпман. Бутун эътиборим ўйинга қаратилган. Агар ютсак, бу мавзуни муҳокама қилишга ўрин қолмайди", деди мураббий.
Link :
Source : sport-express.ru
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
![AMP Logo](https://championat.asia/image/logo-amp.png)
Comments