Шукурали Пўлатов: “Ишқибозларни стадионга қайтаришимиз керак”
15 may 2016 10:31
News
Шукурали Пўлатов: “Ишқибозларни стадионга қайтаришимиз керак”
Олий лига 9-тур доирасидаги “Нефтчи” – “Обод” (1:0) баҳсидан сўнг мезбонлар вакили Шукурали Пўлатов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- Қийин учрашув бўлди. Мухлисларни яна стадионга қайтариш учун ғалаба қозонишни бошлашимиз зарур. Бугун муваффақиятга эришганимиздан хурсандман. “Обод” ҳам ёмон жамоа эмас. Ушбу беллашувда улар яхши ўйин намойиш этишди. Албатта навбатдаги баҳсларда ҳам ғалаба қозониб, мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз, - деди Пўлатов.
Эслатиб ўтамиз, мазкур ўйинда “Нефтчи” жамоаси айнан Шукурали Пўлатов томонидан амалга оширилган пенальти эвазига ғалабага эришди.
“Нефтчи” матбуот хизмати
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Comments