Latest news

23:20Левандовски: "Мбаппенинг "Реал"га келишидан қўрқмаймиз"  4 23:13А Серия. "Кальяри" — "Фиорентина". Шомуродов захирада қолдирилди  4 23:03Еврокубокларнинг 2027 йилгача бўлган финаллари ўтказиладиган шаҳарлар маълум  2 23:03Саудия Премьер-лигаси. "Ал Риёд" — "Ал Насср" (онлайн ҳисоб)  0 22:46Асрор Алиқулов: "Бундай майдонда жароҳат олиш даражаси юқори бўлади"  0 22:29Неъматилло Қуттибоев: "Бу ўйинда ғалаба қозонган жамоа жадвалда бир кунга бўлса ҳам биринчи ўринга кўтариларди"  0 22:12Футзал бўйича Олий лиганинг ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 21:55Фарҳод Нишонов: "Дўстлик"га ҳар томонлама ютқаздик"  1 21:28 "Футбол олами". Марказий ўйинда "Навбаҳор" ғолиб, "Бунёдкор"да биринчи ғалаба ва 8-тур ҳақида  0 21:20Ана холос: Америка кубогида пушти рангдаги карточкадан фойдаланилади  2 21:03Алексей Евстафеев: "Қисқа вақт ичида руҳий томонлама йигитлар билан иш олиб бордик ва бу натижа берди"  1 20:34"Паненка" зарбаси кашф этилган ҳамда кашанда мураббий билан рақиб либоси остида кубок кўтарган Евро-1976 чемпиони ҳақида ҳикоя қиламиз  2 20:13Футзал. Олий лигада мавсумнинг энг яхшилари аниқланди  0 19:56Эндрик нега "Барселона" ёки ПСЖ эмас, "Реал"ни танлагани айтди  1 19:34"Бавария" Венсан Компани масаласида муаммога дуч келди  5

Шукрон Йўлдошев нега "дарвоза"ни танлаган? News

Шукрон Йўлдошев нега "дарвоза"ни танлаган?

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси айни кунларда Бирлашган Араб Амирликларининг Фужайра шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда.

Тайёргарлик қандай кетаётганини билиш мақсадида "Олимпик" ва U-23 терма жамоамиз посбони Шукрон Йўлдошев билан суҳбатлашдик.

— Шукрон, 2022 йилги мавсум қандай ўтди? Ўзингиздан кўнглингиз тўлдими?

— Ортда қолган мавсумда ижобий ва салбий лаҳзаларни бошдан ўтказдик. Йил жуда қийин ўтди, деса ҳам бўлади. Шунга қарамай, ҳеч нарсадан нолимайман. Қанақа бўлмасин, ҳаётимизда рўй берган воқеалар аллақачон тарихга айланди, энди бор эътиборни янги мавсумга қаратиш керак. Шунингдек, ўзимни кўрсатишим учун имконият бераётган мураббийларимизга катта миннатдорчилик билдираман.

— Фужайрада кайфият қанақа?

— Жамоамизда дўстона ва самимий муҳит шаклланганини биласиз. Ҳамма ишлаяпти. Яқинлашаётган 2та ўртоқлик ўйинида заиф томонларимизни кўриб олишимиз, шу орқали кейинги ўйинларга яхшироқ тайёрланишимиз керак. Бунақа баҳслар шу жиҳати билан жуда муҳим.

— Дарвозабонлар билан ким ишлаяпти?

— Биз билан ҳалиям тажрибали мутахассис Анвар Рашидов шуғулланяптилар. 

— Кўпинча футбол ўйнолмайдиган болалар дарвозага қўйилади. Сизда ҳам шунақа бўлганми?

— Йўқ. Аввало, дадам ҳам дарвозабон эканликларини айтишим керак. Улар "Inter sport 40+" жамоасида ўйнайдилар. Биласиз, кўплаб футбол юлдузлари фаолиятини якунлаганидан кейин фахрийлар турнирларида қатнашиб юради. Мен болалигимда шунақа ўйинлардан бирини томоша қилган эдим. Отам 5 пенальтидан  3тасини бартараф қилганлар. Ўша лаҳзада профессионал дарвозабон бўлиш истаги пайдо бўлган. Оталар ҳар доим ўз фарзандлари учун қаҳрамон бўлишади...

— "Олимпик"даги барча футболчиларга ҳозир яхши таклифлар бор. Шукрон Йўлдошев 2023 йил жамоада қоладими?

— Йўқ, мен "Олимпик"да қолишга қарор қилганлардан бириман.

— Шукрон, суҳбат учун раҳмат! 2023 йилда катта омад тилаймиз.

— Таклиф учун раҳмат! Мен ҳам фурсатдан фойдаланиб, барча жамоаларимизга янги мавсумга яхши, энг муҳими, жароҳатларсиз тайёрланишни тилайман.

Фахриддин Рўзиев суҳбатлашди

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика