Latest news

12:40Қозоғистонлик депутат: "Қозоғистон ўз камчиликлари устида ишлаши ва бошқаларнинг муваффақиятидан сабаб изламаслиги керак"  1 12:14Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси ўқув-машғулот йиғинига киришмоқда  0 11:48ЎзФҲМ "Андижон" – "Қизилқум" ўйинида юзага келган баҳсли вазият бўйича изоҳ берди  4 11:10Шомуродов Туркия клубининг таклифини қабул қилдими?  13 10:47Алонсо собиқ шогирдини “Реал“га олиб келиши мумкин  8 10:20МЮ ўз футболчисини “Реал“га таклиф қилди  3 09:52Мбаппе касалхонадан чиқди  0 09:25ЦСКАнинг янги бош мураббийи ким бўлиши маълум  5 09:10Суперлига. "Сўғдиёна" Дориевнинг ягона голи эвазига ғалаба қозонди, "Қизилқум" эса сафарда "Андижон" билан дуранг ўйнади  1 08:58Месси ғалабадан сўнг нималар деди?  6 08:33Россия футболида катта можаро. Клуб раҳбари 15 йилга қамалиши мумкин  7 08:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ кутилмаганда имкониятни бой бериб қўйди  20 07:40Суперлига. Бугун 13-тур давом эттирилади  2 07:11Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Атлетико" муҳим ғалабани қўлга киритди  1 02:02КЖЧ. Лео Мессининг супер голи "Интер Майами"га иродали ғалаба тақдим қилди  28

Интервью. Шукрон Йўлдошев: "Кўпроқ ўйин амалиётини истадим, "Навбаҳор"га ўтишим кутилганидан тез бўлди" News

Интервью. Шукрон Йўлдошев: "Кўпроқ ўйин амалиётини истадим, "Навбаҳор"га ўтишим кутилганидан тез бўлди"

Қишки трансфер ойнасида "Локомотив" сафига келиб қўшилган Шукрон Йўлдошев мавсум бошланмасидан иккинчи жамоаси сафига бориб қўшилди.

Дарвозабон янги мавсумни "Навбаҳор"да бошлайди. Унга жамоа алмаштириши сабаби ва бошқа қизиқарли саволлар билан юзландик. 

- Бирорта ўйин ўтказмасдан "Локомотив"дан кетишингиз қизиқ бўлди. Аслида клуб билан келишув қандай эди ва эрта тарк этишингизга қайси омиллар таъсир қилди?

- "Локомотив" билан декабрь ойида келишувга эришгандим. Ҳаммаси яхши эди. Лекин якунда кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш учун жамоадан кетишга қарор қилдим. Клуб раҳбариятига мени тўғри тушунгани учун раҳмат айтмоқчиман. 

- Бунга "темирйўлчилар"нинг Суперлигада эмас Про лигада ўйнаши ҳам сабаб бўлдими? 

- Қийин савол бердингиз. Юқорида айтганимдек бу ерда асосий масала ўйин амалиёти. 

- "Навбаҳор"га ўтишингиз кўп куттирмади. Бу даражада тез юз беришини кутганмидингиз?

- Жамоадан кетганимдан сўнг "Навбаҳор" раҳбарлари алоқага чиқди. Узоқ ўйлаб ўтирмай келишувга эришдик. Барчаси тезда кечди. 

- Қишки трансферлар ойнасида "Сурхон", "Динамо" ҳам қизиқиш билдирганди. Қайси жамоада ўйнаб кетишингизга ишончингиз юқори эди?

- Миш-мишлар доим бўлган. Лекин бу икки жамоани олсак "Сурхон"ни танлардим. 

- Фаолиятингиздаги жамоаларга назар солсак "Навбаҳор" улардан анча фарқ қилади...

- Албатта, "Навбаҳор" Ўзбекистон гранди ҳисобланади. Бу жамоага қўшилганимдан хурсандман. Ўз ўйиним билан ёрдам бермоқчиман. 

- Қисқача саволларга ўтамиз. 2019 йил "Пахтакор-79" филмида суратга тушгансиз...

- Камерага қараб роль ўйнаш жуда қийин. Бу ерда ҳам ҳамма касбдаги каби профессионал бўлиш керак экан. 

- Шукрон Йўлдошев қайси автомобилни яхши кўради?

- "Ламборжини Урус".

- Дарвозабонлардан кимларни кўпроқ кузатасиз?

- Эдерсон, Куртуа, Зоммер.

- Бир йилда нечта қўлқоп алмаштирасиз?

- Тахминан 15-20 тадан кўп. 

- Бутса борасидачи?

- 4 та бутса етса керак бир йилга. 

- 10 йилдан сўнг...

- Худо хоҳласа А Серияда бўлишни истайман.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика