Latest news

15:40Манба: "Динамо" етакчиси фаолиятини "Пахтакор"да давом эттириши мумкин  0 15:16Ямаль энди аввалгидек ўйнолмайдими?  1 14:52Равшан Эрматов: "Илмий-таҳлилий ёндашув орқали ўсмир футболчиларнинг ривожланишини ўрганиб бориш, таҳлил қилиш керак"  1 14:14Мактоминей АПЛга қайтиши мумкин, фақат МЮга эмас  0 13:45Винисиус "Эл Класико"даги иши учун узр сўради  10 13:17ПСЖ футболчиси оғир жароҳат олди  1 12:54Хайрулла Ҳамидов: "Қизил бермаслик учун ҳакамларда ҳеч қанақа талқин йўқ эди"  20 12:25Отабек Жўраев: "Кубок финалига чет эллик ҳакамларни таклиф қилиш керак эди. Масалан, Италиядан. Дон Фабио ёрдам берган бўларди деб ўйлайман"  9 11:50Суперлиганинг 26-тур ўйинларида ҳакамлик хатолари кузатилдими?  3 11:35Абдуқодир Ҳусанов кечаги ўйиндаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  10 10:43МЮ 21 миллионга сотган футболчисини "Барселона" 90 миллионга сотиб олиши мумкин  2 10:20Шаҳбоз Жўрабеков: "Поезд кетиб бўлди, вақт ортга қайтмайди"  11 09:52​Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким ютқазиш учун ўйнамайди. Элит ОЧЛда яхши ўйнаш керак, аммо..."  6 09:37"Барселона" юлдузи узоқ муддатга сафдан чиқди  5 09:11Андижон ҳокими, Ортиқхўжаев ва Аҳмедов. "Пахтакор"га кубок топширилган тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  26

Шуҳрат Тошпўлатов: "Ҳар қандай ҳолатда ҳам биз Рўзиқул Бердиевни ҳимоя қиламиз" News

Шуҳрат Тошпўлатов: "Ҳар қандай ҳолатда ҳам биз Рўзиқул Бердиевни ҳимоя қиламиз"

Ўзбекистон Кубоги 1/4 финали доирасида "Локомотив"га қарши ўйиндан кейин "Насаф" ёрдамчи мураббийи Шуҳрат Тошпўлатов ўз фикрларини билдириб ўтди.


- Авваламбор, ўзбек халқини мустақиллик байрами билан табриклайман. Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, "Локомотив" биринчи баҳсда ҳам бугун ҳам кўпроқ ҳимояланди. Қарши ҳужумларни кутиб ўйнади. Бу ғалаба биз учун муҳим эди. Чунки уч уй ўйинимизда ғалаба қозона олмаётгандик. Бугунги ғалаба йигитларга ҳам рухий далда бўлди. "Насаф" мухлисларини бугунги ғалаба билан табриклайман.

- Легионер футболчи бугун майдонга тушмади.

- 2-3 кун олдин у жароҳат олганди. Шу сабабли у ҳозир тикланиш жараёнида. Албатта, кейинги ўйинларда у майдонга тушиб, жамоага ёрдам беришига умид қиламан.

- "Насаф" ўйинни 5 ҳимоячи билан бошлади. Бундан мақсад нима?

- Биласиз, Кубок босқичлари фақатгина бир ўйиндан иборат. Ўйин давомида тактикани, схемани ўзгартириш ҳам қандайдир маънода хавфли. Шу сабабли режа бўйича ишлашимиз, тезкор гол уришимиз керак эди. Бу борада машғулотларда жуда кўп ишладик, айниқса стандарт вазиятларни. Режамизга асосан гол урдик. Рақибни ҳужумга ўтишини ҳам кутдик. Улар ҳужумга ўтмаса, бўш худудлар ҳам бўлмасди. Шунинг учун режани ўзгартирмадик ва 5 ҳимоячи билан ўйнайвердик. Эхтиёт бўлиб ўйнаб, ҳимояни яхши ушладик.

- "Насаф"га ярим финалда қайси жамоа тушишини истайсиз?

- Билмадим. Исталган рақиб билан ўйнашга тайёрмиз. Ўтган йилдаги режа каби кубокни соҳиби бўлишни истаймиз.

- Кубок ва Суперлига фарқи ҳақида нима дейсиз?

- Кубок ўйинлари бир ўйиндан иборат. Чемпионатда эса ўйин кўпроқ. Қаердадир ютасиз, қаердадир очко йўқотасиз. Ўрнини қоплаш мумкин. Кубокда ютқазиб, бошқа ўйнамайсиз.

- Бугунги ғалаба кейингиларига таъсир қиладими?

- Албатта! Уч ўйиндан буён гол ура олмаётгандик. Бу бизга рухан катта далда бўлди. Ўзингиз биласиз, мухлисларимиз биздан доимо ғалаба исташади. Шу паллада уларга бир гап айтмоқчиман: биз билан бўлинглар, бизни қўллаб-қувватланглар. Сабр қилиб кутинглар. Қўлимиздан келганича барча ишни қиляпмиз.

- "Насаф" ўйинга тайёрланиш чоғида стандартлар борасида кўп ишлади деб айтдингиз. Лекин "Локомотив" дарвозабони ҳимоячисидан келган тўпни ушлаб олганидан кейинги эркин зарба беришдан "Насаф" жуда соддалик билан фойдаланди.

- Бундай вазиятлар энди футболчиларга ҳавола. Уларнинг ўзлари шерикларига қандай пас оширишлари кераклигини билишлари керак. Бундай вазият бўлишини ҳеч ким кутмаганди. Шунинг учун йигитларга совуққонлик етишмади деб ўйлайман.

- Шароф Муҳиддинов майдонга кеч тушмадими?

- Бу ерда барчанинг мақсади бир. Ҳали кейинги ўйинларда ҳам ғалабалар керак. Шу сабабли кичик ротация қилдик. Йигитлар яхши ўйин намойиш қилишди. Чарчоқ пайдо бўлганидан кейин кучга тўла футболчини майдонга туширдик.

- Бугун ҳам марказ жуда бўш ўйнади. Акмал Мозговойнинг ўйинида пасайиш бор. Узоқдан зарба орқали голлар ҳам камайиб кетди. Бир яхши футболчи бор, Раҳматов ҳали ҳам тайёр эмасми?

- Бугун бизга ундай кўринмади. Акмал ҳам Марко ҳам яхши ўйнади. Ҳа, баъзида улар позицияда ютқазган бўлиши мумкин, аммо улар бугун яхши ҳаракат қилишди. Раҳматовга келадиган бўлсак, у аста-секинлик билан тикланмоқда. У жиддий жароҳат олганди. Бугун мана қайдномага киритдик. Кейинги ўйинларда унинг тайёргарлик даражасига қараб майдонга туширамиз.

- Рўзиқул Бердиев атрофида гаплар кўпайиб кетди. Унинг ҳозирги кайфияти қандай?

- Унинг кайфияти зўр. У машғулотларда ҳам жамоа билан бирга. Ҳар қандай ҳолатда ҳам уни қўллаб-қувватлаймиз.

Rating: +27   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика