Latest news

22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:29Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" - "Кочаэлиспор" баҳси асосий таркиблари маълум!  5 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  36 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  12 19:32"Леванте" ҳужумчиси топ-клублар назарига тушди  0 19:03Хаби Алонсо Винисиус хулқ-атвори учун жазоланадими ёки йўқлиги ҳақида маълум қилди  6 18:36Расман: "Барселона" "Камп Ноу"га қайтмоқда  2 18:15"Реал"да ойнинг энг яхши футболчиси аниқланди  2 17:48Мундиалга саноқли кунлар қолди: Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг гуруҳдошлари таркиби аниқ!  6 17:15Суперлига 27-турининг қолган учрашувлари 1 дақиқалик сукут билан бошланади  34 16:59"Динамо" "Хоразм" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0

Шуҳрат Раҳмонқулов: “Ёшларимиз чорак финалда Японияни ютишга хақли” News

Шуҳрат Раҳмонқулов: “Ёшларимиз чорак финалда Японияни ютишга хақли”

Хитой давлатининг яшил майдонларида ўтаётган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида вакилларимиз бугун чорак финалида, Японияга қарши майдонга тушади.

Бўлажак баҳс олдидан кўпчилик турлича фикрларни илгари сурмоқда. Хўш, ўз вақтида “Пахтакор” ёшлари жамоаси билан ишлаган ва бугунги кунда Чилонзор стадиони қошидаги “Болалар-ўсмирлар футбол мактаби”нинг раҳбари сифатида фаолият юритаётган собиқ футболчи Шуҳрат Раҳмонқуловнинг бу борада фикри қандай?
 
- Албатта Хитой давлатида бўлиб ўтаётган ёшлар ўртасида Осиё чемпионати ўйинларига бефарқ эмасман ва Ўзбекистон U-23 ёшлар терма жамоамизнинг ҳар бир учрашувини диққат ва шу билан бирга катта ҳаяжон остида кузатиб бормоқдаман. Ўйлайманки, ўйиндан ўйинга йигитларимизнинг харакатларида ўсиш кузатилмоқда. Гуруҳда биринчи ўйинда қайд этилган мағлубиятдан кейин футболчиларимиз ўзларига керакли хулосаларни чиқариб олган кўринади. Улардан энди чорак финалда ҳам фақат ва фақат ижобий натижа кутмоқдамиз.  

- Бемалол айтиш мумкинки, Японияга қарши баҳс осон кечмайди. Гарчи улар мусобақага 1997 йилдаги футболчилари билан борган бўлсада, ўз гуруҳида пешқадам бўлди. Ўзбекистон – Япония қарама-қаршилиги жуда қизиқарли бўлади. Менимча футболчиларимиз ўз имкониятларини тўлиқ ишга солиб, бор  кучи билан ўйнаса япониялик ёшларни бемалол мағлуб этиш мумкин. Насиб қилса якунда шундай ҳам бўлади. Равшан Ҳайдаров бошқарувидаги жамоага бу борада омад тилаймиз ва уларни онайи жаҳон қаршисидан бўлса ҳам чин кўнгилдан қўллаб-қувватлаймиз.  

- Ўзбекистон ёшлар терма жамоамизнинг ўз гуруҳида ўтказган учта ўйинидан келиб чиқиб, бирор бир футболчини аълоҳида ажратиб кўрсатмоқчи эмасман. Қишда ҳамма футболчи бир хил спорт формасида бўлади. Шунинг учун ҳозир футболчиларимиз деярли бир хил дейиш мумкин. Менимча Осиё чемпионатига энг муносиб номзодлар олиб кетилган – дейди Шуҳрат Раҳмонқулов.


Исломбек Рустамбеков.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика