Latest news

00:14Роналду 4 мавсумдан бери миллий чемпионатларда ғолиб чиқмади  0 00:11Веско Стешевич: "Бугунги учрашувда икки очко йўқотдик"  0 23:58"Пахтакор" "Олимпик"ка қарши 90-дақиқада ғалабани илиб кетган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 23:45А Серия. Шомуродов ва "Кальяри" "Сан-Сиро"да "Милан" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  23 23:31АПЛ. "Челси" "Ноттингем Форест"га қарши ўйин якунланишига 10 дақиқа қолганда камбэк қайд этиб, ғалабани ўзиники қилди!  6 23:25Жамшид Саидов: "Иккинчи бўлимда жамоалар очиқ футболга ўтиб кетишди"  0 23:21Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Гранада"ни тор-мор этди  5 23:05РПЛ. ЦСКА кутилмаганда турнир пешқадами "Зенит"ни меҳмонда таслим этди, Файзуллаев эса...  8 22:43Тимур Кападзе: "Ёмон ўйнамадик, аммо хатоларимиз туфайли мағлубиятга учрадик"  3 22:28"Башундара Кингс" — Бангладеш чемпиони! Жамоа таркибида икки ўзбекистонлик ўйнайди  2 22:19Максим Шацких: "Ҳар бир учрашувда омадсизликка дуч келмоқдамиз. Бугун Саитов кутилмаганда жароҳат олди"  14 22:14"Ал Ҳилол" — Саудия Арабистони чемпиони! Жамоа 19-бор мамлакат титулига эга чиқди  1 22:03Эрон Про лигаси. "Персеполис" меҳмонда ишончли ғалабага эришди ва вақтинчалик биринчи ўринга кўтарилиб олди  0 21:55Де Йонг "Барселона"дан кетадими?!  2 20:58"Металлург" футболчиси пенальтидан гол ура олмаган баҳсда "Қизилқум" билан дуранг қайд этилди  4

Шуҳрат Қурбонов: "Сизда нотўғри маълумот. Бизда бош мураббий бор" News

Шуҳрат Қурбонов: "Сизда нотўғри маълумот. Бизда бош мураббий бор"

Про-лиганинг 3-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Дўстлик" (2:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Шуҳрат Қурбонов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Биз учун оғир ўйин бўлди. "Шўртан" яхши жамоа экан. Бизда қизил карточка бўлиб қолди. Шу ҳам ўйин натижасига таъсир кўрсатди деб ўйлайман.

- Биринчи гол ижтимоий тармоқларда супер гол сифатида баҳоланаяпти. Бу вазиятда дарвозабоннинг айби борми ёки ҳимоячилар хато қилдими?

- Бу вазиятда бир кишини айблаш нотўғри. Ҳужумчи нотўғри жой танлаб тўпни ололмай қолди. Дарвозабон бунақа зарбани кутмаганди. Ҳар доим вазиятларга тайёр туриш керак. Бу гол учун аниқ кимдир айбдор демаган бўлардим.

- Дарвозабон Жамолиддин Ҳикматов қизил карточка олгач, нималарни ўзгартиришга мажбур бўлдингиз?

- Бир киши кам бўлиб қолгач, рақибда ҳужум қилиш учун кўпроқ бўш худудлар пайдо бўлди. Ҳисобни тенглаштириш учун олдинга ўтдик, лекин бир киши кам бўлганимиз барибир ўз таъсирини кўрсатди.

- "Дўстлик"да бош мураббий масаласи қачон ҳал бўлади?

- Сизда нотўғри маълумот. Бизда бош мураббий бор. Оилавий сабаб туфайли сафар ўйинларига ҳозирча кела олмаяпти.

- "Дўстлик"нинг салбий натижаларига нима сабаб деб ўйлайсиз?

- Ўтган турда ҳам айтиб ўтгандим, бизнинг машғулотлар сунъий қопламали майдонда кечаяпти. Шу сабаб бўлиши ҳам мумкин. Мураббийлар штаби мағлубиятли ўйинлардан кейин футболчиларга ишонч ва руҳият беришга ҳаракат қиламиз.

Rating: +1   

Comments

   
27 mar 21:07:25
Jamshid Abdusamadov
Тажрибали химоячи ярим химоячи хужумчи керак. Айникса уртага тажрибали уйинчи керак
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика