Latest news

01:19Бразилия ҳукумати сув тошқинлари сабабли футбол мусобақаларини тўхтатишни сўради  0 00:42Месси телекамерага МЛСнинг янги қоидаларидан норозилигини билдирди  3 00:30Ла Лига. "Реал Мадрид" — "Алавес" (онлайн ҳисоб)  11 00:25Моуриньюни Туркияга таклиф қилишди  0 00:08Роналду: "Кечки соат 10 дан кейин безовта қилманг"  6 00:00АПЛ. "Тоттенхэм" — "Манчестер Сити" (онлайн ҳисоб)  18 23:41"Ланс" Беларусь чемпионатидан яна бир ҳимоячи сотиб олади  2 23:20Миржалол Қосимов: "Ўғлимнинг голи ҳақида гапиришни истамайман. Ишхонада у футболчи, уйда эса ўғлим. Ушбу масалага нуқта қўйиш керак"  4 23:14Мбаппе: "Олимпиадада иштирок этишим ўзимга боғлиқ эмас"  1 22:39Александр Стоймирович: "Истеъфо ҳақида ҳеч нима эшитганим йўқ. Раҳбарият менга ишонишда давом этмоқда"  2 22:07"Барселона" собиқ футболчиси "Динамо" билан шартнома имзолаганди, бироқ унинг ўрнига эгизаги ўйнаб келаётгани фош бўлди  0 21:50АПЛ клублари ЕЧЛ гуруҳ босқичида бир-бирига қарши ўйнаши мумкин  3 21:28Суперлига. "Локомотив" — ОКМК 0:2. Highlights  1 21:13Италиялик футбол афсонаси телекўрсатувда жароҳат олди  3 20:55Суперлига. 2та гол урилган ўйинда ОКМК "Локомотив"ни мағлубиятга учратди  20

Шуҳрат Қурбонов: "Сизда нотўғри маълумот. Бизда бош мураббий бор" News

Шуҳрат Қурбонов: "Сизда нотўғри маълумот. Бизда бош мураббий бор"

Про-лиганинг 3-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Дўстлик" (2:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Шуҳрат Қурбонов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Биз учун оғир ўйин бўлди. "Шўртан" яхши жамоа экан. Бизда қизил карточка бўлиб қолди. Шу ҳам ўйин натижасига таъсир кўрсатди деб ўйлайман.

- Биринчи гол ижтимоий тармоқларда супер гол сифатида баҳоланаяпти. Бу вазиятда дарвозабоннинг айби борми ёки ҳимоячилар хато қилдими?

- Бу вазиятда бир кишини айблаш нотўғри. Ҳужумчи нотўғри жой танлаб тўпни ололмай қолди. Дарвозабон бунақа зарбани кутмаганди. Ҳар доим вазиятларга тайёр туриш керак. Бу гол учун аниқ кимдир айбдор демаган бўлардим.

- Дарвозабон Жамолиддин Ҳикматов қизил карточка олгач, нималарни ўзгартиришга мажбур бўлдингиз?

- Бир киши кам бўлиб қолгач, рақибда ҳужум қилиш учун кўпроқ бўш худудлар пайдо бўлди. Ҳисобни тенглаштириш учун олдинга ўтдик, лекин бир киши кам бўлганимиз барибир ўз таъсирини кўрсатди.

- "Дўстлик"да бош мураббий масаласи қачон ҳал бўлади?

- Сизда нотўғри маълумот. Бизда бош мураббий бор. Оилавий сабаб туфайли сафар ўйинларига ҳозирча кела олмаяпти.

- "Дўстлик"нинг салбий натижаларига нима сабаб деб ўйлайсиз?

- Ўтган турда ҳам айтиб ўтгандим, бизнинг машғулотлар сунъий қопламали майдонда кечаяпти. Шу сабаб бўлиши ҳам мумкин. Мураббийлар штаби мағлубиятли ўйинлардан кейин футболчиларга ишонч ва руҳият беришга ҳаракат қиламиз.

Rating: +1   

Comments

   
27 mar 21:07:25
Jamshid Abdusamadov
Тажрибали химоячи ярим химоячи хужумчи керак. Айникса уртага тажрибали уйинчи керак
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика