Latest news

23:45"Болонья" - "Ювентус"  1 23:30Февзи Давлетов: "Ўйин сифатидан кўнглим тўлди, натижадан эса йўқ"  1 23:04Рўзиқул Бердиев: "Иккинчи рақам бўлиб ҳаракатланиш ўйиндан аввалги режамиз эди. Бундай қийин учрашувларда энг муҳими натижа"  8 22:56Чемпионшипга равона бўлган жамоа устози "Бавария" бош мураббийига айланиши мумкин  1 22:43Тухель "Бавария"дан кетгани учун яхшигина товон пули олади  1 22:32Россиялик ҳакам "Сурхон" - "Насаф" ўйинидаги вазият ҳақида: "Бош ҳакам мақтовга лойиқ"  9 22:15БАА. Амонов ва Абдуллаев жамоаси "Ал Шаржа"га мағлуб бўлди  0 21:30"Ливерпуль" янги бош мураббий номини эълон қилди  7 21:05Суперлига. 105 дақиқа давом этган ўйинда "Насаф" "Сурхон"ни кичик ҳисобда таслим қилди  87 21:00Суперлига. "Динамо" Жиззахда "Пахтакор" билан муроса кўчасини танлади  78 20:52"Пари НН" - ЦСКА. Таркиблар эълон қилинди  6 19:58Ўзбекистонда ўтадиган ФИФА Футзал Жаҳон чемпионати-2024 мусобақасининг расмий логотипи эълон қилинди  2 19:53Аргентина терма жамоасига чақирилганлар рўйхати эълон қилинди  5 19:49"Марсел"нинг 3 нафар футболчиси ўққа тутилди  0 19:20Хорватия терма жамоаси Евро-2024 учун таркибини тақдим этди  3

Шуҳрат Қурбонов: "Натижани ҳисобга олмаганда ўйинимиздан қониқдим" News

Шуҳрат Қурбонов: "Натижани ҳисобга олмаганда ўйинимиздан қониқдим"

Про-лиганинг 5-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Дўстлик" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Шуҳрат Қурбонов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида


- Ўйин тенг курашлар остида ўтди. "Хоразм"да ҳам, бизда ҳам вазиятлар бўлди. Яна стандартдан гол ўтказиб юбордик. Қизил карточка ҳам бўлиб қолди.


- Натижани ҳисобга олмаганда жамоа ўйинидан қониқдингизми?


- Қайсидир вазиятларда шунақа деса бўлади. Биринчи турдан бошлаб йигитлар ҳаракат қилмоқда. Турли услубларни қўллаб кўраяпмиз. Натижани ҳисобга олмаганда бугунги ўйинимиздан қониқиш ҳосил қилдим.


- Даврон Умиров кўрсатган ўйин ҳақида муносабатингиз?


- Тажрибали футболчи. Ўз даражасида ўйин намойиш этиб беришга ҳаракат қилаяпти.


- "Дўстлик" лойиҳасини мақсади қандай?


- Мақсадимиз улкан, келгусида терма жамоаларга футболчи етказиб беришни ўз олдимизга вазифа қилиб қўйганмиз. "Дўстлик" ташкил этилганига бир йилдан ошди, лойиҳа келгусида давомли бўлишига ҳаракат қиламиз.

Rating:    

Comments

   
08 apr 22:50:56
Jamshid Abdusamadov
Шунча иктидорли бола футболдан четда юрибди дустлик олганлар эса копток курмагандей уйнашвоти
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика