Latest news

07:06Про лига. Бугун 7-турга старт берилади  0 06:30Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Реал Мадрид" - "Бавария" 2:1   0 03:20Томас Тухель: "Футбол қоидаларининг очиқчасига бузилиши"  24 03:12Томас Мюллер ҳакамнинг қарори ҳақида: "Бунақаси Мадридда тез-тез бўлиб туради. Роналдунинг офсайддан урган икки голи бунга мисол"  19 02:57Матиас Де Лигт: "Шармандалик! Қанот ҳаками менга "кечир, хато қилдим", - деди"  31 02:39Марчиняк "Бавария"нинг 103-дақиқадаги голини офсайд сабаб бекор қилди. Ўйиндан ташқари ҳолат ростдан ҳам бормиди?  49 02:12ЕЧЛ финалида "Реал" ва "Боруссия Дортмунд" тўқнаш келади!  41 02:00ЕЧЛ. Камбэклар қироли "Реал" "Бавария"ни таслим қилиб, финалга йўл олди. Хоселу – қаҳрамон!  390 01:07Жанни Инфантино: "Ўзбекистондаги Жаҳон чемпионатида юқори сифатли ўйинлар бўлишини кутяпман"  0 00:26ЕКЛ. "Фиорентина" икки ўйин натижасига кўра "Брюгге"дан устун келди ва илк финалчига айланди!  2 23:58Мбаппега Саудия Арабистонига кетишни маслаҳат беришди  4 23:36"Манчестер Юнайтед" дунёнинг энг қиммат клуби деб топилди!  9 23:00ЕЧЛ финали сари йўл. "Реал Мадрид" – "Бавария". Асосий таркиблар аниқ!  44 22:21Кроос: "Бавария"га қарши ўйинни финалдан умуман фарқи йўқ. Математика билан шуғулланиш керак эмас"  3 21:54Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувига тайинлов олди  4

Шуҳрат Қурбонов: "Машғулотларимиз сунъий майдонда ўтаётгани ўйинимизга таъсир кўрсатаётган бўлиши мумкин" News

Шуҳрат Қурбонов: "Машғулотларимиз сунъий майдонда ўтаётгани ўйинимизга таъсир кўрсатаётган бўлиши мумкин"

Про-лиганинг 2-туридан ўрин олган "Дўстлик" - "Олимпик Мобиуз" (1:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Шуҳрат Қурбонов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Йигитларга охиригача курашишгани учун рахмат айтаман. Қийин ўйин ўтказдик.

- Мағлубиятга нима сабаб бўлди деб ўйлайсиз?

- Назаримда пенальти сабаб ютқаздик. Яхши вазиятлар яратаётгандик. Қарши ҳужумда битта гол ўтказвордик ва яна пенальти. Шу факторлар мағлубиятимизга сабаб бўлди деб ўйлайман.

- "Дўстлик" ўтган турда ҳам кўп вазиятлар яратганди. Бугун ҳам ҳужумларни якунлашда хатоликлар кузатилди. Вазиятлардан фойдалана олмаслик нима билан боғлиқ сизнингча?

- Машғулотларни сунъий майдонда ўтказаяпмиз. Балки шу фактор таъсир кўрсатаётган бўлиши мумкин.

- "Дўстлик" ўзига келиб олиши учун нечта ўйин зарур деб ҳисоблайсиз?

- Машғулотларни табиий майдонга кўчирсак, шунда натижаларимиз яхшиланиши керак. Шундан умид қилаяпмиз.

- Мағлубиятдан кейин навбатдаги ўйинга қадар жамоадаги руҳий босимни қандай енгиб ўтишни режа қилаяпсиз?

- Сиз тўғри айтдингиз, мағлубиятдан кейин жамоани ўйинга тайёрлаш қийин бўлади. Бунда биз мураббийлар штабининг ҳаракатлари самараси керак.

- Таркибда йўқотишлар бормиди?

- "Арал" билан ўйинда 1 нафар марказий ҳимоячимиз жароҳат олди. Ҳозир таркибимизда йўқотиш фақат шу.

Rating:    

Comments

   
21 mar 05:48:09
Бобокул Авезов
Олимпик билан икаласи про лигада навбатчи команда булиши олдиндан маълум эди.
   
20 mar 22:52:33
Jamshid Abdusamadov
Бир хил боллар купток нималигини билмидигандей уйнашди. Тактика йук боллар нима килишни билишмаяпти. 2-таймни бошида килинган замена окламади.
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика