Latest news

01:04БАА. Азиз Ғаниев жамоаси чемпионлик учун курашни давом эттирмоқда  0 00:35Файзуллаев гол урди, бироқ ЦСКА сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди  16 00:33Эрон. Машарипов гол урган баҳсда "Истиқлол" ғалабага эришди  1 00:05"Кристал Пэлас" - "Манчестер Юнайтед"  16 23:34Жуд Беллингем нега "Реал"да 5 рақамини танлаган?  5 22:52Лондон клуби мавсум охирида мураббийи билан хайрлашади  1 22:32АПЛнинг бугунги баҳсида ҳакамга камера илиб қўйишади  7 22:03Остон Ўрунов бир киши кам бўлиб қолган "Персеполис"ни қутқарди  15 21:40Жамшид Саидов: "Биринчи бўлимда хатоларимиз кўп бўлди"  1 21:36Виталий Левченко: "Ғалабани қўлдан чиқардик"  22 21:21"Реал" кейинги баҳсда чемпионликни нишонлашни хоҳламаяпти  5 20:55FourFourTwo рейтинги. Алонсо учинчи, Анчелотти тўртинчи ўринда  11 20:36ФИФА рейтинги. Ўзбекистон футзал жамоаси 11 ўринда  12 20:00Суперлига. "Нефтчи" "Қизилқум" билан ўйиннинг сўнгги дақиқасида ғалабани қўлдан чиқарди  62 19:45АПЛнинг бир қанча клублари Дюмфрисга қизиқиш билдирмоқда  1

Шуҳрат Муҳаммадиев: “Секейрага кўпроқ вақт бериш керак” News

Шуҳрат Муҳаммадиев: “Секейрага кўпроқ вақт бериш керак”

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Локомотив” (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар футболчиси Шуҳрат Муҳаммадиев фикрларига қулоқ тутдик.

“Қўқондан очко билан қайтишни истагандик. Афсуски, ҳакамлар чиқарган баъзи тушунарсиз қарорлар режаларимизни бузиб ташлади. Ўйиндан кейин матбуот анжуманида бош мураббийимиз айтган фикрларга қўшиламан. Биз Қўқонга катта мақсадлар билан келгандик. Натижа учун охиригача курашдик. Ҳакам эса кутилмаган қарорлари билан ўйинни “бузиб” қўйди.

Бу билан ўзимизни оқламоқчи эмасман. Бироқ ҳакамнинг тушунарсиз қарорларии бизни руҳан “синдирди”. Охирги вақтларда матбуотда ҳакамлар мавзуси жуда кенг муҳокама қилинмоқда.

Мавсум бошида “Локомотив” совринли ўринлар учун курашга қўшилганди. Бугунги мағлубиятдан кейин 3-ўрин учун имкониятларимиз жуда камайиб кетди. Бироқ биз профессионалмиз ва охиригача курашамиз. Навбатдаги учрашувларда ижобий натижа қайд этиш учун майдонга тушамиз.

Секейра ҳақида нималарни айтишим мумкин? У ажойиб мутахассис. Европача футболни жамоамизга олиб кирди. Унга кўпроқ вақт бериш керак. Бундай даражадаги мутахассисларни таклиф қилиш бизнинг футболимизга фойдали”, - дея сўзини якунлади Муҳаммадиев.


Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика