Latest news

10:45Ильгиз Танташев ЖЧ-2026 саралаш ўйинига тайинланди  0 10:36«Челси» 17 ёшли болакай учун 30 миллиондан воз кечишга тайёр  0 10:11ПСЖ президенти журналистнинг саволига кескин жавоб қайтарди  2 09:45Тиаго Силва янги жамоаси билан шартнома имзолади  1 09:19Мбаппенинг «Боруссия»га қарши учрашувдаги ҳаракатлари 2 баҳога лойиқ кўрилди  12 08:53Месси ХХI асрда ушбу натижага эришган биринчи футболчига айланди  7 08:26Луис Энрике ПСЖнинг EЧЛдан чиқиб кетишига муносабат билдирди  17 08:00ПСЖ — «Боруссия» учрашувининг «man of the match» соҳиби маълум  14 07:32Эрон чемпионати. Остон рамзийдан жой олди, Машариповчи?  5 07:07Аббосбек Файзуллаев РПЛ рамзий терма жамоасидан ўрин олди  5 06:20Чемпионлар лигаси 1/2 финал. ПСЖ - "Боруссия Д" 0:1  2 06:127та гол урилган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  3 01:53ЕЧЛ. "Боруссия" жавоб ўйинида ҳам ПСЖни мағлуб этиб, дастлабки финалчига айланди  94 01:19Месси тарихда голлар ва ассистлар бўйича пента-трикка эришган биринчи футболчига айланди  44 00:54Агуэро бўлажак АПЛ ғолибини тахмин қилди  3

Шуҳрат Мақсудов: "Ҳар бир тур курашларга бой тарзда кечмоқда. Бу жуда яхши, футболчилар шу орқали ўсишади" News

Шуҳрат Мақсудов: "Ҳар бир тур курашларга бой тарзда кечмоқда. Бу жуда яхши, футболчилар шу орқали ўсишади"

Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Локомотив" (3:2) баҳсидан кейин мезбонлар бош мураббийи Шуҳрат Мақсудов фикрларини билдириди.

- Ўйин ҳақида

- Олдин ҳам айтганимдек, ҳар бир тур курашларга бой тарзда кечмоқда. Бу жуда яхши, футболчилар шу орқали ўсишади. Ҳаммага – раҳбариятга, айниқса, футболчиларга раҳмат!  Чет эл футболида кўрамиз, охирги сонияларгача курашишади ва ижобий натижага ишонишади. Йигитларимиз ҳам ана шундай ўйин кўрсатиб, характер кўрсатишгани учун катта раҳмат! Ҳар доим айтаман: Ҳалол меҳнат қилганни Яратганнинг ўзи қўллайди. 

- "Бунёдкор" ўйин жиҳатидан иккинчи даврада кучайди, деб айтоласизми? 

- Биласизми, кучайди деб, давралар оралиғида янги ўйинчилар таркибга жалб этилса, айтсак бўлади. Бизда аксинча, асосий таркибнинг икки нафар аъзоси жамоадан кетди. Шунинг учун бу ерда фақат футболчилар, мураббийлар ва меҳнати самара келтирди дейиш мумкин. 

- Ўйин 102 дақиқа давом этди. Шу ҳақда фикр билдирсангиз...

- 102 дақиқа бўлса, демак, 12 дақиқа қўшилди. ВАР анча вақтни олди. Шунга бўлса керак. Ҳакамлар кўриб, бир қарорга келгунча ўйинни бошлашмади. Шунга озроқ чўзилиб кетди, бунга аралашишимиз ноўрин деб биламан.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика