Шуҳрат Мақсудов: "Ҳакамлар ҳақида мавсум давомида гапирмадим..."
24 nov 2021 21:06
News
Шуҳрат Мақсудов: "Ҳакамлар ҳақида мавсум давомида гапирмадим..."
Ўйин ҳақида
- Жамоамга эътироз йўқ. Йигитларга ўйин учун раҳмат айтдим, кийиниш хонасида уларни руҳлантирдим. "Пахтакор" жуда кучли жамоа, буни ўйинда ҳам кўрсатиб беришди. Таркибида халқаро майдонларда ҳаракат қилган тажрибали футболчилари бор. Бундан ташқари "Пахтакор"да ўзим ўйнаганман, шу клубда ном қозонганман. Шу сабабли бугунги мағлубият менга далда бўлиб турибди.
Бизнинг футболчилар яхши ҳаракат қилишди. Яна бир бор "Пахтакор"ни ғалаба билан табриклайман. Пенальтилар серияси бу - лоторея. Ушбу лотореяда биз ютқазиб қўйдик.

- Ўйиндаги ҳакамлик ҳақида фикрингиз қандай? Улар ўйин натижасига таъсир кўрсатадиган қарорлар қабул қилишмадими?
- Ҳакамлар ҳақида мавсум давомида умуман гапирмадим. Бу борада бир марта "емаган сомсам учун" пул тўлаб бўлдим. Уларни назорат қилувчи қўмита бор. Жуда қўймасангиз айтаман, бугунги ўйиндаги ҳакамлик учун эътирозим йўқ. Акобирхўжа Шукуриллаев яхши инсон ва унга омад тилайман.
Similar news
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради
Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"
Comments