Latest news

14:47Париж-2024. Ўзбекистонлик ҳакамлар ярим финал ўйинини бошқариб боришади  1 14:31Ашурматов "Химки"дан учралган мағлубиятга изоҳ берди  0 14:07Альвареснинг агенти келаси ҳафтада "Ман Сити" билан музокаралар ўтказади. Клуб ўйинчини 40-50 млн еврога сотмайди  1 13:39"Ливерпуль" Робертсонга ўринбосар топди  0 13:105та гол урилган "Андижон" — ОКМК ўйини ёҳуд олмалиқликларнинг даҳшатли камбэкидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 12:50Футзал. ЖЧ-1992. Пеле томоша қилган ҳамда онасининг қорнида тўп тепишни бошлаган ялангоёқ болакайнинг энг яхши ўйинчига айлангани ҳақида ҳикоя қиламиз  0 12:36"Атлетико" Альварес учун 47+12 млн фунт таклиф қилмоқда, "Ман Сити" 70+20 млн хоҳламоқда. Мадридликлар пессимистик кайфиятдалар  3 12:05Гвардиола Англия терма жамоасининг қизиқишини изоҳлади  0 11:37Галлахер Испания клубига ўтишга яқин  1 11:05Ўртоқлик учрашуви. "Манчестер Юнайтед" - "Ливерпуль" 0:3, Каземиро "замах" га алданди  2 10:48FourFourTwo футбол тарихидаги энг яхши марказий ҳимоячилар рейтингини тузди   14 10:20«Бавария» ҳимоячисини «Манчестер Юнайтед»га сотишга рози бўлди  3 09:53«Барселона» ва «Реал Мадрид» АҚШдаги ўзаро учрашувидан қанча пул ишлаб олгани маълум  10 09:25Аббосбек Файзуллаев ЦСКА машғулотларига қайтди  3 09:15Ўртоқлик учрашуви. "Манчестер Сити" - "Челси" 4:2, Голларнинг учтасини Ҳолланд "михлади"  1

Шуҳрат Мақсудов: "Финал ўйинида ҳам майдонга тушишга умид қиламиз" News

Шуҳрат Мақсудов: "Финал ўйинида ҳам майдонга тушишга умид қиламиз"

Масқатдаги «Султон Қобус» стадионида Хитой, Ироқ, Саудия Арабистони ва Ўзбекистон бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлди.
Бу ҳақда ЎФФ расмий твиттери хабар берди.

Холид АБДУЛРАҲМОН (Саудия Арабистони): «Яхши тайёргарлик кўрдик. Илк бор ўтказилаётган ушбу мусобақада ғолибликни қўлга киритишни мақсад қилганмиз. Қатардаги ҒОФФ Кубогидаги хатолардан тўғри хулоса чиқардик, мусобақа давомида янги ўйинчиларни саралаб олдик. Ким диққатни кўпроқ ўйинга қарата олса, яхшироқ тайёргарликка эга бўлса, ўша жамоа мусобақада узоққа боради».

Фу БО (Хитой): «Мусобақа тўрт ҳафта давомида тайёрландик, Уммон U-22 ва Иордания U-22га қарши назорат ўйини ўтказдик. Гуруҳимиз кучли, деб айтишингиз мумкин. Лекин ҳаммаси майдонда ҳал бўлади. Биз яхши натижадан умид қиляпмиз».

Ҳаким ШОКИР (Ироқ): «Аксарият футболчиларимиз Туркиядаги U-20 ЖЧ-2013да қатнашган. Бу ерда ўзларини кўрсатишларига умид қиламан. Ироқнинг бу авлоди ўз юришини вақтида Уммонда бошлаган. Юришни жорий мусобақада ҳам давом эттирамиз. Ироқнинг бу жамоаси келажакда Олимпиада, ЖЧ йўлланмаларини ҳам қўлга кирита олишига ишонаман. Гуруҳдан Ироқ ва Саудия жамоалари чиқишига умид қиламан, Ўзбекистон ва Хитой жамоаларига ҳам омад тилайман».

Шуҳрат МАҚСУДОВ (Ўзбекистон): «Бир ҳафта Тошкентда, Дубайда беш кун шуғулландик. Учта ўртоқлик ўйини ўтказдик. Яхши, мазмунли ўйинлар кўрсатишни, мусобақанинг 26 январдаги ўйинида ҳам майдонга тушишни мақсад қилганмиз. Терма жамоанинг ярмидан кўп футболчиси Туркиядаги жаҳон чемпионатида қатнашган. Улардан умидимиз катта. Уммондаги мусобақалар ёш футболчиларимиз учун яхши тажриба мактаби бўлади деб ишонамиз».

ЎФФ матбуот хизмати.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика