Latest news

16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  2 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  1 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  2 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  3 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  4 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  5 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   7 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2

Шуҳрат Мақсудов: "Биз ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз" News

Шуҳрат Мақсудов: "Биз ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз"

Ўзбекистон - Ироқ (1:2) ўртасидаги ўйиндан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси устози Шуҳрат Мақсудов матбуот анжуманида иштирок этди.
Ўзбекистон U-22 бош мураббийи Шуҳрат Мақсудов Ироққа қарши ўйинда шогирдларига бироз омад етишмаганини қайд этди. Бу ҳақда ЎФФ расмий твиттери хабар берди.    

Шуҳрат Мақсудов: «Бугун жамоамизга бироз омад етишмади. Аламли мағлубиятга учрадик. Икки хато дарвозамизга гол урилишига сабаб бўлди. Мусобақага қисқа вақт тайёргарлик кўрганмиз, янада қисқа вақт ичида эса кетма-кет муҳим ўйинлар ўтказишимиз керак. Бундай шароитда футболчиларнинг жисмоний ҳолатини маромида ушлаб туриш қийин, шунинг учун ҳам таркибда ўзгаришлар қилдик. Бугун майдонга тушган барча футболчилар яхши ҳаракат қилишди, уларнинг ўйинига эътирозим йўқ. Ироқнинг биринчи ва бугунги ўйини ўртасида фарқ кўрмадим. Мусобақадаги биринчи ўйинда бироз эҳтиёткор ўйнаган бўлиши мумкин. Ироқнинг аксарият ўйинчилари Туркиядаги ЖЧ-2013да ярим финалида ўйнаган. Бир сўз билан – Ироқ жуда кучли жамоа. ОЧдаги ҳар бир жамоа кучли. Биз эса ҳар ўйинда фақат ғалаба мақсадида майдонга тушамиз. Саудияга қарши ўйин ҳам истисно эмас».

ЎФФ матбуот хизмати.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика