Latest news

17:20Суперлига. "Бухоро" – "Қўқон-1912". Таркиблар маълум  3 16:54Расман: "Навбаҳор" собиқ футболчиси "Металлург"га ўтди  1 16:12ЕЧЛ 1/8 босқичига қуръа ташланди. "Реал" яна "Сити" билан ўйнайди  54 15:56"Барселона" бошқаруви аъзоси клуб Ҳоланд билан битим тузиши мумкинлигини айтди  3 15:40"Ғазалкент" назорат учрашувида "Зенит-2" билан дуранг ўйнади  1 15:27Водий клуби 12 йилдан сўнг янги мавсумни ўз аренасида қарши олади   3 15:04Нафақат чемпионлик учун кураш: "Арсенал" майдондан ташқарида ҳам "Манчестер Сити"га чақириқ ташлади  2 14:38Суперлига-2026. Мавсум давомида кузатиб бориш керак бўлган ёш иқтидор эгалари  2 14:12"Сўғдиёна" сўнгги бор қачон мавсумни ғалаба билан бошлаган?  1 13:49АПЛ клуби бош мураббийи билан шартномани 2032 йилнинг ёзигача узайтирди  0 13:26Суперлига. "Қўқон-1912" 7 йиллик нохуш анъанага барҳам берадими?  8 13:06Англия грандлари "Ноттингем Форест" ҳимоячисига даъвогарлик қилмоқда  3 12:38"Манчестер Юнайтед" "Боруссия Д" футболчисига қизиқмоқда  1 12:10Роналду Англияга қайтиши мумкин?!  7 11:42Жанубий Америка Рекопасида сенсация! "Фламенго" совринни Аргентина клубига бой берди  3

Гадоевнинг дебюти муваффақиятли чиқди News

Гадоевнинг дебюти муваффақиятли чиқди

Бугун, 18 март куни, ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Шоҳруҳ Гадоев Жанубий Кореядаги илк учрашувини ўтказди.

"Кей-Лига 2" мусобақасининг (бизнинг Про-Лига билан тенг дивизион) 3-тур доирасида унинг жамоаси "Тэджон Ситизен" ўз майдонида "Сеул И-Лэнд" клубини қабул қилди.

Гадоев баҳсни аввалига захира ўриндиғида бошлади. 70-дақиқага келиб, мезбонлар бош мураббийи Ко Чжун Су, ўйинда бурилиш ясаш мақсадида, Шоҳруҳни, ниҳоят, майдонга туширди. Ва тез орада ярим ҳимоячимиз унга билдирилган ишончни оқлади. 77-дақиқада ўзининг доимий чап қанотида рақибни тезликда ортда қолдириб, жарима майдончасига ёриб кирган Гадоев сеулликлар ҳимоячиси томонидан қўполлик билан йиқитилди. Ҳакам дарҳол пенальти белгилади. 11 метрли жарима зарбасини эса бразилиялик Педро Энрике аниқ амалга оширди. Шу 1:0 ҳисоби беллашув охиригача сақланиб қолди. Ўйин видеосини қуйидаги ҳаволада томоша қилиш мумкин. ВИДЕО

Кўпсонли ўзбек футболи мухлислари номидан биз Шоҳруҳ Гадоевни Жанубий Кореядаги омадли дебюти билан табриклаймиз. Шоҳруҳ, фақат олға!


Rating: +24   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика